Los-Anjeles
Лос Ангелес (Лос Анжелес) (инглизча: Лос Ангелес, испанча: Лос Áнгелес, шунингдек, L. A. ва City of Angels — Фаришталар шаҳри номлари билан машҳур) — АҚСҲнинг Калифорния штатидаги энг йирик шаҳар. Шаҳар ичида яшовчи 3.9 миллион аҳоли ҳисобига Лос Ангелес АҚСҲда Ню Ёрк шаҳридан кейинги энг йирик шаҳар ҳисобланади. Шаҳар Жанубий Калифорния минтақасининг тижорий, молиявий ва маданий марказидир. Лос Ангелес Ўртаер денгизи иқлимига, этник ва маданий жиҳатдан ранг-баранг аҳолига эга ва шаҳарни кенг миқёсли метрополия ўраб туради.
Лос Ангелес | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 34°02′0″Н 118°16′0″W / 34.03333°Н 118.26667°W | |
| Мамлакат | АҚШ |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Карен Басс Д |
| Асос солинган | 4-сенйтабр, 1781-йил |
| Майдон | 1,299.01 км2 (501.55 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 93 м |
| Аҳолиси | 3,898,747 |
| Зичлиги | 3,206.29 киши/км2 |
Шаҳарнинг асосий қисми Жанубий Калифорния бассейнида жойлашган бўлиб, ғарбда Тинч океанига томон, Санта Мониcа тоғлари орқали шимолда Сан Фернандо водийсигача, шарқда эса Сан Габриэл водийсигача чўзилган. Ҳудуди 1,210 км2 бўлган шаҳар[1] Лос Ангелес округи марказидир ва ушбу округ 9.86 миллион аҳолиси билан АҚСҲдаги энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи округ ҳисобланади. 2019-йилда 4.6 миллион сайёҳлар билан шаҳар ташриф буюрувчилар сони бўйича АҚСҲда учинчи ўринда туради.
Лос Ангелес ҳудудида аввалига маҳаллий Тонгва қабилалари истиқомат қилган бўлиб, кейинчалик 1542-йилда Жуан Родрíгуэз Cабрилло ҳудудни Испания мулки деб эълон қилган. 1781-йил 4-сентябрида испан губернатори Фелипе де Неве идораси остида Яанга қишлоғи ҳудудида шаҳарга асос солинган.[2] Мексика мустақиллик урушидан сўнг, 1821-йилда шашар Мексика империясининг бир қисмига айланди. 1848-йилда, Мексика-Америка уруши якунига етиши билан Лос Ангелес ва Калифорниянинг бошқа қисмлари Гуаделупе Ҳидалго шартномасига кўра АҚСҲ томонидан харид қилинди ва Қўшма Штатларнинг бир қисмига айланди. Лос Ангелес 1850-йил 4-апрелда, Калифорнияга штат мақоми берилишидан беш ой олдин муниципал мақомни қўлга киритди. 1980-йилларда ҳудудда нефт топилиши шаҳарнинг шиддат билан ўсишига сабаб бўлди.[3] 1913-йилда шаҳарга Шарқий Калифорниядан сув олиб келиш учун мўлжалланган Лос Ангелес Акведуктининг қуриб битказилиши шаҳарнинг янада шиддат билан ўсишига олиб келди.
Лос Ангелес иқтисодиёти хилма-хил ва улардан энг машҳури Ҳоллйwоод кино саноатидир. Шаҳарда шунингдек Америка қитъасидаги энг тирбанд контейнер портларидан бири жойлашган.[4][5][6] 2018-йилда Лос Ангелес метрополитен ҳудудининг ялпи ички маҳсулоти $1.0 триллионни ташкил қилиб, шаҳар бу кўрсаткич бўйича жаҳонда учинчи ўринни эгаллади.[7] Лос Ангелес 1932- ва 1984-йилларда Ёзги олимпиада ўйинларига мезбонлик қилди ва 2028-йилги Ўйинларга ҳам мезбонлик қилади. Сўнгги йилларда, Калифорния штати миқёсидаги қурғоқчиликлар шаҳарда ҳам, Лос Ангелес округида ҳам ичимлик суви хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқармоқда.[8][9]
Этимологияси
1781-йил 4-сентябрда „Лос Побладорес“ номи билан танилган 44 испан келгиндилари ҳудудда пуэблога (шаҳарчага) асос солади ва уни Эл Пуэбло де Нуэстра Сеñора ла Реина де лос Áнгелес — „Бекамиз, Фаришталар Қироличаси шаҳарчаси“ деб аташади.[10]
Тарихи
Европаликлар келгунга қадар

Бугунги Лос Ангелес бассейни ва Сан Фернандо водийсида яшовчи маҳаллий ҳинду қабилалари орасида Тонгва қабиласи (Испан мустамлакачилиги давридан буён қабила бугунги кунга қадар Габриэлеñо номи билан юритилиб келмоқда) ҳукмрон мавқега эга бўлган. Тонгва қабиласининг ҳудуддаги марказий манзилгоҳи тарихан Яанга (тонгва тилида: Ийáангẚ) қишлоғи бўлиб, бу сўз „заҳарли эман манзили“ деган маънони англатади. Айнан шу манзилда кейинчалик испанлар Пуэбло де Лос Áнгелес манзилгоҳига асос солишади. Ийáангẚ сўзи шунингдек „тутун водийси“ сифатида ҳам таржима қилинади.[11][12][13][14][15]
Испания ҳукмронлиги остида
Испан денгиз саёҳатчиси Жуан Родрíгуэз Cабрилло Марказий Америкадаги Янги Испания мустамлака ҳудудларидан чиқиб шимолга, Тинч океани қирғоқлари бўйлаб экспедицияси даврида 1542-йилда Жанубий Калифорния ҳудудини Испания империяси мулки деб эълон қилади.[16] Гаспар де Портолà ва Франсискан миссионери Жуан Cреспí 1769-йил 2-августда бугунги Лос Ангелес шаҳри ҳудудига қадам босади.[17]

1771-йилда Франсискан фриари Жунíперо Серра ҳудуддаги биринчи миссия бўлмиш Сан Габриэл Арcáнгел миссиясига асос солади.[18] 1781-йил 4-сентябрда „Лос Побладорес“ номи билан аталган 44 испан келгиндилари ҳудудда пуэблога (шаҳарчага) асос солади ва уни Эл Пуэбло де Нуэстра Сеñора ла Реина де лос Áнгелес — „Бекамиз, Фаришталар Қироличаси шаҳарчаси“ деб аташади.[10] Бугунги кунда шаҳарда АҚСҲдаги энг йирик Рим-католик архиепископлиги жойлашган. Мексикадан (ёки Янги Испаниядан) келган аҳолининг учдан икки қисми метис ёки мулат, яъни африкалик, ҳиндулар ва европаликлар аралашмасидан иборат бўлган. Манзилгоҳ ўн йиллар давомида кичик ранчо шаҳарчаси сифатида мавжуд бўлди. Бироқ, 1820-йилга келиб шаҳарча аҳолиси таҳминан 650 кишига етади.[19] Бугунги кунда пуэбло шаҳарнинг Лос Ангелес Пуэбло Плаза тарихий қисми ва Олвера Стреэт қисмларида жойлашган.[20]
Мексика ҳукмронлиги остида

Янги Испания 1821-йилда Испания империясидан мустақилликка эришди ва пуэбло эндиликда янги ташкил топган Мексика Республикаси таркибига кирди. Мексика ҳукмронлиги даврида губернатор Пíо Пиcо Лос Ангелесни Алта Cалифорниа вилоятининг пойтахтига айлантиради. Бу даврга келиб янги ташкил этилган республика Лос Ангелес ҳудудида янада дунёвийлашув қонунларини жорий қила бошлади.1846-йилда, Мексика-Америка уруши даврида, АҚСҲ Ҳарбий-денгиз кучлари матрослари пуэблони эгаллашди. Бу эса 150 кўнгилли жангчиларнинг шаҳарни қамал қилишига сабаб бўлади ва босқинчилар охир-оқибатда таслим бўлишга мажбур бўлади.
Мексика-Америка урушининг бир қисми бўлмиш Калифорния истилосидан кейин шаҳарда Мексика ҳукмронлигига ҳам барҳам берилади. Бир неча жанглар оқибатида америкаликлар калифорнияликлардан назоратни тортиб олади ва тўқнашувлар 1847-йил 13-январда Cаҳуэнга шартномасининг имзоланиши билан якунига етади. 1848-йилги Гуаделупе Ҳидалго шартномасига кўра Мексика-Америка уруши якунланади ва Мексика Лос Ангелес ҳамда Алта Cалифорнианинг бошқа қисмларини АҚСҲга беришга рози бўлади.
АҚСҲ истилосидан сўнг

1876-йилда Янги Орлеандан Лос Ангелесга тортилган трансконтинентал Соутҳерн Паcифиc темир йўлининг ва 1885-йилда Санта Фе темир йўлининг қуриб битказилиши билан Лос Ангелесга темир йўллар ҳам кириб келди. 1892-йилда шаҳар ва унинг атрофларида нефт конлари топилди ва 1923-йилга келиб бу кашфиётлар натижасида Калифорния АҚСҲдаги энг йирик нефт қазиб чиқарувчи штатга айланди ва жаҳонда қазиб чиқарилувчи нефтнинг тўртдан бири айнан шу штатда қазиб чиқарилди.
1990-йилга келиб шаҳар аҳолиси 102,000 дан ошиб кетди ва бу шаҳарнинг сув таъминотига босим ўтказа бошлади. Wиллиам Мулҳолланд назорати остида 1913-йилда Лос Ангелес акведуктининг қуриб битказилиши шаҳарнинг ўсишда давом этишига имкон яратди. Шаҳар хартиясидаги Лос Ангелес маъмуриятининг шаҳар чегараларидан ташқарига сув сотиши, ёки шаҳар ташқарисини сув билан таъминлашини таъқиқловчи бандлар туфайли шаҳар ташқарисидаги кўплаб шаҳарчалар ва аҳоли пунктлари Лос Ангелесга қўшилишга интилган. Лос Ангелесда АҚСҲдаги биринчи муниципал зоналаштириш амалиёти жорий қилинган. 1908-йил 14-сентябрида Лос Ангелес шаҳар кенгаши шаҳарга тегишли ерларнинг аҳоли истиқомат қилишига ва саноат ишлаб чиқариши мақсадларида ишлатишга мўлжалланган қисмларга бўлинишини эълон қилди. Янги қарорда бир хил турдаги учта аҳоли истиқомат қилиши учун мўлжалланган зоналар ташкил этилди ва уларда ердан саноат мақсадларида фойдаланилиши таъқиқланди. Саноат мақсадларида ерда фойдаланиш деганда чорвачилик фермалари, ёғоч кесиш фермалари ва ҳар қандай машина кучидан фойдаланувчи қурилмалар ишлатилувчи ҳудуд тушуниларди. Бу қонунлар қабул қилгунга қадар ҳам ҳудудда саноат ишлаб чиқариш обектлари мавжуд бўлган. Бу қонун шаҳар маъмурияти учун муаммо ҳисобланувчи турли фаолият турларига қарши олдин қабул қилинган қонунларга қўшимча бўлиб хизмат қилди. Бу фаолият турларига мисол сифатида портловчи моддалар омборхоналарини, газни қайта ишлаш заводларини, нефт қазиб чиқариш стансияларини, кушхоналарни ва тери ошлаш устахоналарини келтириш мумкин. Лос Ангелес шаҳар кенгаши шунингдек шаҳар ичида еттита саноат зоналарини ташкиллаштирди. Бироқ, 1908-1915-йиллар оралиғида шаҳар кенгаши ушбу уч аҳоли яшаш зоналаридан фойдаланишни тартибга солувчи қоидаларга бир қанча истиснолар киритди ва бунин оқибатида аҳоли яшаш зоналарининг ичида ҳам муайян турдаги саноат ишлаб чиқариш обектлари пайдо бўла бошлади. 1908-йилдаги АҚСҲда муниципал ҳудудлар зоналаштириш тўғрисидаги қарор ва кейинги қарорлар орасида икки тафовут мавжуд. Биринчидан, 1908-йилдаги зоналаштириш тўғрисидаги қарорда худди 1916-йилдаги Ню-Ёрк зоналаштириш қонуни каби зоналаштириш батафсил шаҳар харитаси асосида амалга оширилмади. Иккинчидан, Аҳоли истиқомат қилиш зоналарида аҳоли истиқомат қилувчи обектлар таснифланмаган; қонун квартиралар, меҳмонхоналар ва якка оила истиқомат қилувчи обектларни бир хил обектлар сифатида кўрган.

1910-йилда Ҳоллйwоод Лос Ангелес шаҳри таркибига қабул қилинди. Бу давргача 10 кино компаниялари аллақачон Лос Ангелес шаҳри ҳудудида фаолият олиб бораётганди. 1921-йилга қадар жаҳон кино саноатининг 80 фоиздан ошиғи Лос Ангелесда тўпланганди. Кино саноатидан тушган пул эвазига шаҳар бутун мамлакатни қамраб олган Жаҳон иқтисодий инқирозидан ўзини сақлаб қолишга эришди. 1930-йилга келиб шаҳар аҳолиси миллиондан ошди. 1932-йилда шаҳар Ёзги олимпиада ўйинларига мезбонлик қилди.
Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг

Иккинчи жаҳон уруши даврида Лос Ангелес АҚСҲдаги йирик уруш саноати ишлаб чиқариши марказларидан бири бўлиб, шаҳарда йирик кемасозлик ва авиация саноати корхоналари жойлашган. Cалшип (инглизча: Cалифорниа Шипбуилдинг Cорпоратион) компанияси Терминал оролида юзлаб Либертй ва Виcторй кемаларини барпо этган бўлса, Лос Ангелес ҳудудида АҚСҲнинг энг йирик авиация компанияларидан олтитасининг (Доуглас Аирcрафт Cомпанй, Ҳугҳес Аирcрафт, Лоcкҳеэд, Нортҳ Америcан Авиатион, Нортҳроп Cорпоратион, ва Вултеэ) штаб-квартиралари жойлашган. Уруш давомида, шаҳарда атиги бир йилда ака-ука Wригҳтлар 1903-йилда биринчи бора самолётдан учгандан бери ишлаб чиқарилган самолётлардан кўра кўпроқ самолётлар ишлаб чиқарилган. Лос Ангелесда саноат ишлаб чиқариши мисли кўрилмаган даражада ўсди ва буни АҚСҲ Миллий мудофаа кенгашидан Wиллиам С. Кнудсен қуҳйидагича ифодалайди: „Ғалаба қилишимизга сабаб бўлган нарса шуки, биз душманни умрида кўрмаган ва мавжуд бўлишини тасаввур ҳам қила олмайдиган даражада йирик бўлган ишлаб чиқариш салоҳиятимиз билан мағлуб этдик.“
Иккинчи жаҳон уруши тугашидан кейин Лос Ангелес ўсишда давом этди ва Сан Фернандо водийсига ҳам кириб борди. 1950-1960-йилларда штатлараро магистраллар тизимининг кенгайиши шаҳар четида яшовчи аҳоли сонининг ўсишига ва шаҳарнинг қачонлардир дунёдаги энг йирик ҳисобланган электрлаштирилган темир йўл қатнов тизимининг барҳам топишига сабаб бўлди. Иккинчи жаҳон уруши, шаҳар четида яшовчи аҳолининг ўсиши ва аҳоли зичлиги сабабли ҳудудда кўплаб кўнгилочар парклар қурилди ва фоалият юрита бошлади. Бунга мисол сифатида Беверлй булвари ва Ла Cиэнега кўчаси кесишувида жойлашган Беверлй Паркни келтириш мумкин бўлиб, кейинчалик у ёпилди ва ўрнига янгидан Беверлй Cентер барпо этилди.
Шаҳардаги ирқий келишмовчиликлар 1965-йилда Wатц қўзғолонига сабаб бўлди ва тартибсизликлар оқибатида 34 киши вафот этди ва 1,000 ортиқ киши жароҳатланди.

1969-йилда Лос-Ангелесдаги Калифорния университетидан (УCЛА) Менло Паркдаги Станфорд Тадқиқот Институтига биринчи хабар жўнатилиши билан Калифорния Интернет бешигига айланди.
1973-йилда Том Брадлей шаҳарнинг биринчи қора танли мери сифатида сайланди ва 1993-йилда нафақага чиққунича беш маротаба ўз лавозимига қайта сайланди. 1970-йилларда содир бўлган бошқа воқеалар қаторига 1974-йилда Симбионист озодлик армиясининг Жанубий Лос Ангелесдаги полиция билан тўқнашувларини ва 1977-1978-йиллардаги Ҳиллсиде қотиллик ишини келтириш мумкин.
1984-йил бошларида шаҳар аҳоли сони бўйича Чикагони ортда қолдирди ва шу билан АҚСҲдаги аҳоли сони бўйиcфҳа иккинчи ўриндаги шаҳарга айланди.
1984-йилда шаҳар иккинчи маротаба Ёзги олимпиада ўйинларига мезоблик қилди. 14 коммунист давлатлари томонидан бойкот қилинган бўлсада, 1984-йилги Олимпиада ўйинлари молиявий жиҳатдан олдингилар билан солиштирганда энг муваффақиятлиси ва молиявий фойда келтириш бўйича фақатгина иккинчиси бўлди; биринчи ўринда 1932-йилги Ёзги олимпиада ўйинлари бўлиб, у ҳам Лос Ангелесда ўтказилган.
1992-йилда Сими Валлей шаҳри журиси томонидан тўрт Лос Ангелес Полиция Департаменти (ЛАПД) зобитларининг Родней Кингни дўппослагани видеотасвири бўйича суд иши оқланганидан кейин 29-апрел куни ирқий низолар яна авж олиб кетди ва кенг миқёсли қўзғолонларга сабаб бўлди.
1994-йилда 6.7 баллик Нортҳридге зилзиласи шаҳарни ларзага солиб, $12.5 миллиард зарар ва 72 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Америка тарихидаги энг кенг ёритилган полиция қонунбузарлиги ишларидан бири бўлмиш Рампарт можароси билан аср якунланди.
ХХИ асрда

2002-йилда шаҳар мери Жамес Ҳаҳн шаҳар таркибидаги бирликларнинг шаҳардан ажралиб чиқишига қарши кампанияни бошлади ва оқибатда сайловчилар Сан Фернандо водийси ва Ҳоллйwооднинг шаҳардан ажралиб чиқиш тўғрисидаги уринишларини чиппакка чиқарди.
2022-йилда Карен Басс шаҳарнинг биринчи аёл мери сифатида сайланди ва Лос Ангелес АҚСҲда аёл мерга эга бўлган энг йирик шаҳарга айланди.
Лос Ангелес 2028-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларига ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади ва бу Лос Ангелесни уч марта Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган учинчи шаҳарга айлантиради.
Манбалар
- ↑ Cитй оф Лос Ангелес Ҳуб Cитй Боундарй
- ↑ Эстрада, Wиллиам Давид. Тҳе Лос Ангелес Плаза: Саcред анд Cонтестед Спаcе. Университй оф Техас Пресс, 2009 — 15–50-бет. ИСБН 978-0-292-78209-9.
- ↑ Черйл Престон. „Субтерранеан Л.А.: Тҳе Урбан Оил Фиэлдс“ Геттй: Ирис Блог (2013-йил 16-июл). 2016-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
- ↑ ЛаРоccо, Лори Анн. „Неw Ёрк ис ноw тҳе натион’с бусиэст порт ин а ҳисториc типпинг поинт фор У.С.-боунд траде“. CНБC (2022-йил 24-сентябр). Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
- ↑ „Порт оф НЙНЖ Беац Wест Cоаст Ривалс wитҳ Ҳигҳест 2023 Волумес“. Тҳе Маритиме Эхеcутиве (2023-йил 4-апрел). Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
- ↑ Ҳаун, Эриc. „Порт оф Неw Ёрк анд Неw Жерсей Ремаинс УС' Топ Cонтаинер Порт“. МаринеЛинк (2022-йил 28-декабр). Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
- ↑ „Табле 3.1. ГДП & Персонал Инcоме“. У. С. Буреау оф Эcономиc Аналйсис. 2018. Қаралди: 5-сентябр, 2023-йил
- ↑ Смитҳ, Ҳайлей. „Лос Ангелес ис руннинг оут оф wатер, анд тиме. Аре леадерс wиллинг то аcт?“. Лос Ангелес Тимес (2022-йил 13-октябр). Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
- ↑ Смитҳ, Ҳайлей. „Cалифорниа дроугҳт cонтинуэс афтер стате ҳас иц дриэст Жануарй анд Фебруарй он реcорд“. Лос Ангелес Тимес (2022-йил 1-март). Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
- ↑ 10,0 10,1 „Сеттлемент оф Лос Ангелес“. Лос Ангелес Алманаc. Қаралди: 5-сентябр, 2023-йил.
- ↑ Боwман, Чрис. „Смоке ис Нормал – фор 1800“. Тҳе Саcраменто Беэ (2008-йил 8-июл). 2008-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
- ↑ Гордон Ж. МаcДоналд. „Энвиронмент: Эволутион оф а Cонcепт“ (ПДФ). п. 2.
Тҳе Нативе Америcан наме фор Лос Ангелес wас Янг на, wҳич транслатес инто „тҳе валлей оф смоке.“
- ↑ Бригҳт, Wиллиам. Фифтеэн Ҳундред Cалифорниа Плаcе Намес. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1998 — 86-бет. ИСБН 978-0-520-21271-8.
- ↑ Сулливан, Рон. „Рооц оф нативе намес“. Сан Франcисcо Чрониcле (2002-йил 7-декабр). Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
- ↑ Эстрада, Wиллиам Давид. Тҳе Лос Ангелес Плаза: Саcред анд Cонтестед Спаcе. Университй оф Техас Пресс, 2009 — 15–50-бет. ИСБН 978-0-292-78209-9.
- ↑ Wиллард, Чарлес Дwигҳт. Тҳе Ҳералд'с Ҳисторй оф Лос Ангелес. Лос Ангелес: Кингслей-Барнес & Неунер, 1901 — 21–24-бет. ИСБН 978-0-598-28043-5. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
- ↑ "Портола Эхпедитион 1769 Диариэс (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-11-13 санасида архивланган)". Паcифиcа Ҳисториcал Соcиэтй.
- ↑ Леффингwелл, Рандй; Wорден, Аластаир. Cалифорниа миссионс анд пресидиос. Воягеур Пресс — 43–44-бет. ИСБН 978-0-89658-492-1.
- ↑ Гуинн, Жамес Миллер. Ҳисториcал анд биограпҳиcал реcорд оф соутҳерн Cалифорниа: cонтаининг а ҳисторй оф соутҳерн Cалифорниа фром иц эарлиэст сеттлемент то тҳе опенинг еар оф тҳе тwентиэтҳ cентурй. Чапман публишерс, 1902 — 63-бет.
- ↑ Эстрада, Wиллиам Д.. Лос Ангелес'с Олвера Стреэт. Арcадиа Публишинг, 2006. ИСБН 978-0-7385-3105-2.