Luiziana
Луизиана – АҚШнинг жанубидаги штат. Мексика қўлтиғи соҳилида. Майдони – 123,6 минг км². Аҳолиси – 4,46 млн. киши (2001), ярмидан кўпроғи шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — БатонРуж шаҳри. Энг катта шаҳри ва йирик денгиз порти — Янги Орлеан. Транспорт йўллари яхши ривожланган. Луизиананинг соҳил қисми ботқоқли пасттекислик, шимоли-ғарбий қисми сертепа (энг баланд жойи 163 м). Иқлими субтропик, сернам иқлим. Ўртача ойлик температура 12° дан 27,5°гача. Йилига 1100 — 1500 ёғин ёғади. Қарағай ўрмонлари бор.
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Батон Роуге | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Неw Орлеанс2 Батон Роуге2 Шревепорт | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 31-ўринда 134,264 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 24-ўринда 4,523,628 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 24-ўринда $152,944 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
18-бўлиб 30-апрел 1812 | ||||
| Вақт | УТC-6 (CСТ) | ||||
| Қисқартма | ЛА [22] | ||||
| Штат гули | Магнолиа (Магнолиа) | ||||
| Штат дарахти | Балдcйпресс | ||||
Иқтисодиёт
Луизиана — индустриал-аграр штат. Кончилик саноати ривожланган. Луизиана АҚШда қазиб олинадиган нефт ва табиий газнинг катта қисмини беради. Нефтни қайта ишлаш, кимё, алюминий, нефт-кимё саноатлари ривожланган. Ёғочсозлик, қоғоз, озиқ-овқат, ке-масозлик ва кема таъмирлаш, металлсозлик, ҳарбий саноат корхоналари, тайёр қисмлардан автомобил йиғиш заводи бор.
Қишлоқ хўжалигида товар маҳсулотининг ярмидан купи дехдончиликдан олинади. Асосий экинлари: шоли, пахта, шакарқамиш. Қорамол, чўчқа боқилади. Балиқ овланади. Л. штати 1812-йилда тузилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| АҚШ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |