Lumen (rock guruh)
Лумен – Уфа шаҳридан россиялик рок-гуруҳ. Гуруҳнинг мусиқасини панкка, рокка ва алтернативага киритиш мумкин. 1998-йилда асос солинган.
| Лумен | |
|---|---|
|
Лумен | |
| Умумий маълумот | |
| Келиб чиқиши | Уфа |
| Мамлакат | Россия |
| Фаолият йиллари | 1997-бугун |
| Жанр | пунк роcк, рок, алтернатив рок |
| Таркиб |
Рустем Булатов Игор Мамаев Эвгений Шмел Денис Шаханов |
| Вебсайт | [1] |
Тарих
1997-йил Уфада ташкил топган бу гуруҳ ўзининг саҳнага илк бор чиқишини Виктор Цойнинг ҳотирасига бағишлаган. 1999-йил 12-февралга қадар гуруҳ номсиз бўлган эди. Мусиқачилар лотин мақолини ўзгартириб „Инсон – инсон учун ёруғликдир“, дедилар, шундан ЛУМЕН, яъни ёруғлик номи келиб чиққан. Уфа клубларида чиқишни, Урал ва Волга бўйлаб ёшлар фестивалларида чиқишни бошладилар. Коллектив учун Ўрта Махсус ўқув юртлари ВИАлари орасида ҳар йили ўтказиладиган конкурсдаги ғалаба катта ҳодиса бўлиб, ЛУМЕН у ерда Уфа молия-иқтисод коллежи номидан борганлар. Уфанинг 425-йиллигига бағишланган очиқ конкурс фестивалининг лауреат дипломини ҳамда „Олтин Стандарт“ республика очиқ фестивалининг гран-присини қўлга киритиб гуруҳ она шаҳрида шуҳрат қозонади ва ҳамма эътиборли шаҳар мусиқа тадбирларида иштирок этадилар. „Наш Формат“ фестивалига атаб „Навигатор“ продюссерлик маркази „Бизнинг Формат. Биринчи Тажриба“ номли икки термани чиқаради. Уларда гуруҳнинг икки ашуласи бўлади. Бу пайт коллективнинг таркиби кенгаяди. Мусиқаларига скрипка партияларини (Олга Кондратева) ва клавишларни (Артур Вилданов) қўшиб мусиқачилар чиқишлари стилистикасини ўзгартирадилар.
2001-йил „Навигатор“ клубида коллективнинг яккаҳон консерти бўлиб ўтади. Тадбирнинг ёзуви гуруҳнинг „жонли“ албоми учун асос бўлади. 2002-йил ёзда мусиқачилар Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Панк-фестивалга таклиф этиладилар. „Наше Радио“ эфирида жаранг сочган „Сид и Ненси“ ашуласи тезда машҳурликка эришади, „Чартова Дюжина“нинг юқори чўққисига чиқади ва „Нашествие. Шаг двенадцатый“ терма албомига киради.
Уфада „Навигатор“ кичик адад билан компакт-кассеталарда уларнинг „Пассатижи“ макси-синглини чиқарадилар. „[Наш формат 2002]]“ фестивалининг ҳедлайнерларидан бири бўлиб ЛУМЕН „Наш формат. Второй опит“ терма албомида „Волк“ таронасини ёзадилар.
2003-йилнинг бошига келиб „Лумен Без Консервантов“ тўлиқ албоми дунё юзини кўради. Ўша йилнинг ўзида гуруҳ муваффақият билан „Нашествиэ версия 2003“ фестивалида чиқади. Таркибини кўп маротаба ўзгартирган гуруҳ, критиклар томонидан панк-гуруҳ деб сифатланади, лекин унинг мусиқасида гранж, арт-рок ва рок-н-роллнинг элементлари бор.
Таркиб
- Рустем Булатов (Тем) – вокал
- Игор Мамаев (Гарик) – гитара
- Эвгений Огнев (Жоҳн) – бас, 2007-йил мартда гуруҳни тарк этди [2](Wайбаcк Мачине сайтида 2007-09-28 санасида архивланган)(рус.).
- Эвгений Шмел – бас, 2007-йил мартдан
- Денис Шаханов (Ден) – барабанлар
Дискография
Студиявий албомлар
- Без консервантов (2003)
- Три пути (2004)
- Свобода (2005)
- Правда? (2007)
- Мир (2009)
- На части, 1-қисм (2012)