Лоуис ВИИИ (талаффузи: Луи ВИИИ; 1187-йил, 9-май, Париж — 1226-йил, 11-август, Монпансе) — қирол (1223-йилдан). Капетинглар сулоласидан. Инглизлар билан урушиб Пуату, Перигор ва бошқа франсуз ҳудудларини қайтариб олган. 1226-йил албигойчилар (бидъатчи диний ҳаракат қатнашчилари)га қарши урушга раҳбарлик қилган.