Masʼuliyati cheklangan jamiyat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Масъулияти чекланган жамият (қисқартмаси: МЧЖ) хўжалик ширкатининг бир бўлиб, унинг мулки (капитали) муассислар орасида тегишли низомларда кўрсатилганидек тақсимланади[1].
Масъулияти чекланган жамият — аъзолари жамият мажбуриятлари бўйича фақат ўзлари қўшган улуш доирасида жавобгар бўладиган жамият. Иккитадан кам бўлмаган жисмоний ёки юридик шахсларнинг келишувига кўра, умумий хўжалик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида уларнинг улушларини қўшиш йўли билан ташкил этилиши мумкин. Бундай жамият юридик шахс ҳисобланади. Жамият таркибида юридик шахс бўлган иштирокчилар ўз мустақиллигини ва ҳуқуқий шахслигини сақлаб қоладилар. Жамият маблағлари қатнашувчиларнинг улуши ҳисобидан шакллантирилади. Муомалага аксиялар чиқармайди. Жамият аъзоларига пай гувоҳномалари берилади. Жамият аъзоси ўз улушини бошқа шахсга фақат жамият розилиги билан ўтказиши, сотиши мумкин. Бундай жамиятлар турли мамлакатларда турлича номланади Мас., АҚСҲ ва Англияда — Лтд. ва ЛЛC, Германияда — ГмбҲ (Геселлсчафт мит бесчрäнктер Ҳафтунг), Франсияда — СА ва САРЛ ва бошқа[2][3]
Манбалар
- ↑ Мас'улияти чекланган жамият нима?
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ ООО ёпилиши: тугатиш босқичлари ва тартиби
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |