Aralash jang sanʼati
ММА („аралаш жанг санъати“ ёки "аралаш яккакураш"), турли жанг саънати техникаларини ўз ичига умумлаштирган спорт тури ҳисобланади. Бошқа жанг санъатларидан фарқли ўлароқ, ММАда жанг қоидалари қўл ва оёқ зарбалари, кураш ва оғритиш усуларини ўз ичига олади. ММАда жанглар одатда 3-5 раундлар орасида 1 дақиқа танаффус билан, ва ҳар бир раунд 5 дақиқа давом этади. ММА атамаси илк бор аралаш спорт турлари ҳаками, собиқ полиция ҳодими бўлган Жон Маккарти томонидан қўлланган[1] ва кейинчалик УФC, ПРИДЕ ва бошқа ММА ташкилотлари томонидан қўлланиш бошланган.
| Аралаш Жанг Сан'ати | |
|---|---|
| Жанг санъати номи (ЖС): | Аралаш Жанг Сан'ати |
| Бошқа номлари: | ММА, Аралаш Яккакураш |
| Асос солинган санаси: | ХХ аср бошлари |
| Мамлакат: |
|
Тарихи

Аралаш жанг санъати узоқ тарихга эга ва у қадимги Хитойга бориб тақалади. Замонавий ММА тарихи эса ХИХ аср охирларига бориб тақалади. Бу даврда ММА асосан гибрид форматда шаклланган ва аниқ бир қоидаларга эга бўлмаган. Осиё давлатлари(Гонг Конг, Япония ва б.) ва Америка қитъаси(Бразилия, Мексика, АҚСҲ ва б.)да турли форматдаги аралаш жанг санъати доирасида мусобақалар ташкил қилиниб борилган. Бу даврда ММАни дунёга танилишида энг катта рол ўйнаган спорт усталари Грейси оиласи, Бартон Райт, Бруcе Леэ, Антонио Иноки ва бошқалар бўлишган.
ММА ташкилотлари
УФC
УФC – АҚСҲда ташкил қилинган илк ММА ташкилотларидан бири ва бугунги кунга келиб, бозор қиймати даромади бўйича дунёдаги энг катта комбат спорт промоутерлик ташкилоти[2] ҳисобланади.
ПРИДЕ

ПРИДЕ – Япониянинг дунёга машҳур илк ММА ташклилотларидан бири бўлган. Унинг очилиш маросими 1997-йил 11-октабрда „Токё Доме“ аренасида бўлиб ўтган. 2007-йилга келиб ташкилот ЗУФФА остида ўз фаолиятини тугатган. ПРИДЕ тарихи давомида 60дан ортиқ ММА кечаларини ташкил қилди ва дунёнинг 40 га яқин давлатига трансляция қилинди.
ОНЕ
ОНЕ Чампионшип – 2011-йил Сингапурда Чатри Ситёдтонг ва Виктор Куи томонидан ташкил этилган жанг санъатлари ташкилоти[3]. Дастлаб аралаш жанг санъатига (ММА) эътибор қаратган ОНЕ, бугунги кунда муайтай, кикбоксинг ва БЖЖ жангларини ҳам ўтказиб келади.
ММА Қоидалари
Ғалаба
Жангда ғалаба одатда белгиланган вақт ўтгандан кейин ҳакамларнинг қарори, ҳакамнинг тўхтатиши (масалан, агар рақиб ўзини ҳимоя қила олмаса) ёки шифокор хулосаси(жароҳат туфайли) билан эришилади. Бошқа вазиятларда эса, рақибни бўйсундириш, нокаут, техник нокаут, ёки мураббийлар хоҳиши билан жанг ғолиби аниқланади.
Нокаут
Агарда жангчи оғир ёки кетма-кет берилган зарбалар сабаб жангни давом эттирда олмаса нокаут деб топилади, ва жанг рақиб фойдасига ҳал бўлади.
Техник Нокаут
Ҳакамнинг қарори
Агар ҳакам давом этаётган ўйинни тўхтатиши мумкин, агар:
- Жангчи шу даражада доминант бўлиб қоладики, рақиб ўзини оқилона ҳимоя қила олмайди ва бунинг натижасида ҳаддан ташқари зарар кўради.
- Жангчи урилганда ҳушини йўқотаётганга ўхшайди
- Жангчининг кесиш ёки синган суяги каби жиддий жароҳати бор кўринади
Шифокор хулосаси
Шифокор жангчини текширади ва агар унинг жароҳати жиддий деб топилса, жангни давом эттира олмайди ва рақиб жангда ғолиб деб топилади. Аммо, агар рақибнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида жароҳат олинганлиги маълум бўлса, рақибга дисквалификация берилади ёки жанг бекор қилинади.
Мураббий хоҳиши
Жангчининг мураббийлари жанг давомида ёки раундлар оралиғида сочиқни ташлаш орқали жангчи номидан мағлубиятни эълон қилиши мумкин. Бундай вазиятда мураббийлар жангчининг ҳолатидан келиб чиқиб қарор беришади.
Бўйсундириш
Жангчи ўйин давомида мағлубиятни икки усулда тан олиши мумкин:
- рақибнинг танасига ёки гиламига/полига кафт билаш уриш орқали
- оғзаки айтиш орқали
Бундай мағлубият учун жангчи рақиб томонидан жангни давом этишига имкон қолмайдиган вазиятга олиб келиниш керак бўлади.
Ўзбекистонда ММА
Ўзбекистонда қисқа тарихга эга бўлишига қарамай, ММА бугунги кунга келиб кенг оммага танилган спорт турларидан бирига айланган. Ўзбекистонлик профессионал ММА жангчилари турли халқаро мусобақа ва чемпионатларда қатнашиб, нуфузли ўринларни эгаллаб келмоқда. Мамлакатда ушбу спорт турини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш мақсадида 2019-йил ноябр ойида Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ташкил этилган.[4]
Манбалар
- ↑ „Биг Жоҳн МcCартҳй – Легендарй УФC Рефереэ“. Лоw Киcк ММА.
- ↑ „Тҳе Мост Валуабле Cомбат Спорц Промотионс 2024“. Форбес.
- ↑ „Тҳе Ҳисторй оф ОНЕ Чампионшип“. 2024-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-июн.
- ↑ „Ҳабиб Нурмагомедовнинг устози Хавер Мендес Тошкентга келди“ (уз). Дарё (2020-йил 2-ноябр). Қаралди: 2026-йил 6-июн.