MSCI indeksi


МСCИ Wорлд — бу глобал фонд бозори индекси бўлиб, 23 та ривожланган давлатдаги тахминан 1 300 та йирик ва ўрта капиталлашувга эга компаниялар фаолиятини кузатади[1][2].
У МСCИ (аввалги номи Морган Станлей Cапитал Интернатионал) томонидан юритилади ва глобал аксиялар фондлари учун кенг қўлланиладиган мезон (бенчмарк) сифатида хизмат қилади. Бу индекс жаҳон бозорларининг кенг қамровли кесимини ифодалаш мақсадида ишлатилади.
Индекс МСCИ томонидан белгиланган барча ривожланган бозорларга тегишли Аксиялар тўпламини ўз ичига олади. Бироқ, ривожланаётган бозорлар ва фронтиэр бозорлар (бошланғич ривожланиш босқичидаги бозорлар) аксияларининг киритилмаслиги сабабли, индекс номидан кўриниб турганидек тўлиқ глобал қамровга эга эмас.
Унга яқин бўлган индекс — МСCИ Алл Cоунтрй Wорлд Индех (АCWИ) — ривожланган ва ривожланаётган давлатларни биргаликда ўз ичига олади. Шунингдек, МСCИ яна алоҳида Фронтиэр Маркец Индех (янги ривожланаётган кичик бозорлар индекси) ни ҳам ишлаб чиқади, у 31 та бошқа бозорларни қамраб олади[3].
МСCИ Wорлд индекси 1969-йилдан буён ҳисоблаб келинади, ва турли шаклларда мавжуд[4]:
- дивидендларсиз (Нарх индекси — Приcе Индех)
- дивидендлар қайта инвестиция қилинган ҳолда (Нет Индех ва Гросс Индех)
- АҚШ доллари, Евро ва маҳаллий валюталарда ҳисобланган вариантлари мавжуд.
Индекс таркибини шакллантириш методологияси
МСCИ Wорлд индекси аксияларни ривожланган бозорларга эга мамлакатлардан танлаб олиш орқали шакллантирилади ва улар эркин муомаладаги капиталлашувга мослаштирилган бозор қиймати асосида йирик (ларге-cап) ва ўрта (мид-cап) сегментларга ажратилади.
Бозор капиталлашуви — бу компаниянинг муомаладаги барча аксияларининг умумий бозор қиймати бўлиб, у аксиянинг нархини жами аксиялар сонига кўпайтириш орқали ҳисобланади. МСCИ методологиясида ушбу кўрсаткич фақат эркин муомаладаги аксияларни ҳисобга олган ҳолда тузулади, я’ни фақат оммавий савдога эркин чиқарилган аксиялар (фреэ флоат) инобатга олинади. Бунда инсайдерлар, давлат ёки савдода фаол қатнашмайдиган бошқа йирик эгалар қўлида бўлган аксиялар ҳисобга олинмайди.
Ҳар бир ривожланган бозор мамлакати доирасида МСCИ компанияларни эркин муомала асосида тузатилган бозор капиталлашуви бўйича тартиблайди ва қуйидагиларни киритади:
- Йирик капиталлашувли аксиялар (ларге-cап): умумий бозор капиталлашувининг тахминан энг юқори 70 фоизини ташкил этувчи компаниялар
- Ўрта капиталлашувли аксиялар (мид-cап): умумий капиталлашувни 85 фоизгача етказадиган компаниялар
МСCИ индекси қолган 15 фоиз бозор капиталлашувига тўғри келувчи кичик капиталлашувли (смалл-cап) аксияларни ўз ичига олмайди.
Ушбу сегментация натижасида МСCИ Wорлд индекси ҳар бир мамлакатда инвестиция қилиш мумкин бўлган аксиялар бозорининг 85 фоизини қамраб олади ва ривожланган бозор аксиялари бўйича кенг қамровли тасаввур беради.
Бозорларни таснифлаш методологияси
МСCИ мамлакат аксиялар бозорини "ривожланган" деб баҳолаши учун қуйидаги барча мезонлар бажарилиши керак[5][6]:
| Мезон | Чегара (2025-йил июн талаблари) | Мақсади |
| Иқтисодий ривожланиш | Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи миллий даромад (ГНИ) ≥ Жаҳон банкининг юқори даромад чегарасининг 125 %
(я’ни, 2023-йил учун $14,005 асосида камида $17,506) кетма-кет уч йил давомида |
Барқарор юқори даромад даражасини кўрсатади |
| Ҳажм ва ликвидлик
(кириш талаби) |
Камида 5 та компания қуйидаги талабларни охирги 8 та индекс кўриб чиқишда ҳар сафар алоҳида-алоҳида бажариши керак:
|
Инвестиция қилиш учун етарли чуқур бозор мавжудлигини та’минлайди |
| Ҳажм ва ликвидлик (сақлаш талаби) | Индексга киритилгандан кейин ҳам камида 1 та компания юқоридаги талабларни бажаришда давом этиши ва бозор камида 5 та инвестиция қилинадиган қимматли қоғозни сақлаб қолиши керак | Индекс барқарорлигини та’минлайди |
| Бозорга кириш имконияти | Қуйидаги 5 та мезон бўйича "Жуда юқори" ёки "Чекланмаган" даражада баҳоланиши керак:
|
Глобал инвесторлар учун қулай ва эркин киришни та’минлайди |
МСCИ барча мамлакатларни доимий равишда кузатиб боради, бироқ расмий қайта таснифлаш муҳокамалари ҳар йил баҳор фаслида ўтказилади. Қарорлар кейинги июн ойида э’лон қилинади ва чораклик индекс янгиланишлари орқали амалиётга жорий этилади. Фавқулодда бозор ҳодисалари юзага келганда эса режалаштирилмаган (офф-cйcле) э’лонлар берилиши мумкин.
Манбалар
- ↑ „МСCИ Wорлд Индех - Фаcцҳеэт“ (ПДФ). мсcи.cом. Қаралди: 2025-йил 7-август.
- ↑ „МСCИ Wорлд Индех - Cонституэнц“. мсcи.cом. Қаралди: 2024-йил 2-апрел.
- ↑ „Фронтиэр маркец“. 2015-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-апрел.
- ↑ МСCИ Wорлд индексининг бошланиш санаси — 1969-йил 31-декабр
- ↑ „Маркет Cлассифиcатион“ (Энглиш). www.мсcи.cом. Қаралди: 2025-йил 25-июн.
- ↑ МСCИ. „МСCИ Маркет Cлассифиcатион Фрамеwорк“ (2025-йил 1-июн). Қаралди: 2025-йил 25-июн.