Маабатли (арабча: معبطلي‎‎ ёки Мобетан, Курдча: Мабета ёки Мабата) – Сурия шимолидаги шаҳарча. Маъмурий жиҳатдан Ҳалаб муҳофазаси таркибига киради. Ҳалаб шимоли-ғарбида, Африн округи марказида жойлашган. Жануби-шарқда Африн, шимоли-ғарбда Ражо, жанубда эса Жиндирес билан чегарадош. Шаҳарча Африн округининг 11 741 нафар аҳоли истиқомат қиладиган Маабатли ноҳияси маъмурий маркази ҳам ҳисобланади[1]. 2012-йилдан бери шаҳарча ЙПГ назорати остида бўлган бўлса, 2018-йил 18-март куни Сурия миллий армияси кучлари шаҳарчани Африн шаҳри маркази билан бирга эгаллаб олди[2].

Маабатли
Шаҳарча
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳалаб
Округ Африн округи
Ноҳия Маабатли
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3
Африн округи таркибидаги Маабали ноҳияси маъмурий маркази бўлган Маабатли шаҳарчаси.

Демографияси

Аҳолисининг катта қисмини курдлар ташкил этиб, уларнинг аксарияти алавийлардир[3][4][5]. Уларнинг баъзилари 1930-йилларда Марас қирғини вақтида Туркия армияси ва Кулранг бўрилар таъқибларидан қочиб, Мабетага келиб жойлашган курд алавийларидир[5].

Манбалар