Норбўтабий мадрасаси (Мадрасаи Мир) — Қўқондаги меъморий ёдгорлик (ХВИИИ аср охири). Қўқон хони Норбўтабий хукмронлиги даврида қурилган. Халқ орасида Мадрасаи Мир номи билан ҳам юритилади. Норбўтабий мадрасаси чорсу майдони яқинида қурилган. Бир қаватли, ҳовлили, тўғри тўртбурчак тарҳли (52х72 м), 4 бурчагига минора-гулдасталар ишланган. Ҳовли (38х38 м) атрофига қатор равоқли хужралар жойлашган. Пештоғи шим.га қараган. Миёнсаройнинг 2 та-рафида пештоқ бўйлаб туташган гум-базли масжид ва 12 та деразали (панжа-ралар ўрнатилган) дарсхона мавжуд. Норбўтабий мадрасаси пишиқ ғиштдан қурилган. Хоналар ичи ганчсувоқ қилинган. Масжиднинг гумбаз ости шарафаси ва мехробининг юлдузсимон безаклари серҳашам кўринади. Эшиклари гириҳ нақшлар билан безатилган, ички қисмида эса ўймакори ислимий нақш қўлланган. Норбўтабий мадрасасининг ташқи кўриниши Бухоро меъморлик мактаби услубига хосдир.

Мадраса
Норбўтабий мадрасаси
(Мадрасаи Мир)
Норбўтабий мадрасаси Ўзбекистон почта маркасида
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Фарғона вилояти
Шаҳар Қўқон
Манзил Нонвойлик гузар МФЙ
Бекбўтабек кўчаси, 69-уй
Мактаб йўналиши сунний
Мулкдор Давлат мулки. Фарғона вилояти маданий ме'рос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида. 2019-йилдан бери Қўқон давлат музей қўриқхонасига таркибодаги филлиаллардан бири
Мадраса тури Катта
Меъморий услуб Ўрта Осиё меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Норбўтабий
Ҳомийлар Норбўтабий
Асосий сана:
Мақоми давлат ҳимоясида[1]
Ҳолати Қўқон давлат музей қўриқхонаси филлиали
Қурилиш материали Пишиқ г'ишт

Ад.:Азимов И., Фарғона водийсининг архитектура ёдгорликлари, Т., 1986.[2]

Тарихи

Ҳижрий 1213, милодий 1798 йилда Қўқон ҳукмдори Норбўтабий ибн Абдурраҳмонхон томонидан қурдирилган. Собиқ Булжор, ҳозирги Янги Чорсу майдонида жойлашган. Норбўтабийга „амир-ал муслимийн“ унвони берилган. Шунинг учун мадраса „Мадраса-и амир-ал муслимийн“ деб номланган. Халқ талаффузида ҳар қандай номни ихчамлаштиришга интилиш бор. Шу боис мадраса номи талаффузда ихчамлашиб, „Мадраса-и Мир“ деган шаклга келди. Мадраса номи расмий доиралар ва ҳужжатларда „Мадраса-и Мир“ деб номланган бўлсада, халқ ичида „Норбўтабий мадрасаси“ тарзида юритиб келинмоқда. Бош мударрисликка Муҳаммад Яъқуб Охунд бинни Муҳаммад Хожа Эшони Садр ҳазратлари тайинланганлар. Ҳужралар сони — 50; толиби илмлар адади — 114; мударрислар адади — 12 нафар.

Меъморий ечими

Мадраса биноси тархи тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб, томонлари 52х72 метрдир. Бинонинг улкан, муҳташам пештоқ қисми шимолга қаратилган. Тўрт бурчагига катта ҳажмдаги буржлар (минорасимон унсур) қурилган. Дарвозахона (миёнсарой)нинг ғарб томонида мадраса масжиди, шарқ томонида катта дарсхона жойлашган. Миёнсаройдан дарсхоналар йўлаги орқали ички ҳовлига кирилади. Ички ҳовли мураббаъ (квадрат) шаклида бўлиб, томонлари 38х38 метрдир. Ички ҳовли қирқ ҳужра билан ўраб олинган. Дарвозахона, масжид, катта дарсхона томлари гумбаз услубида ёпилган. Гумбазларни аркали равоқлар кўтариб туради. Гумбазларнинг деворга туташадиган қисмлари муқарнас, шарафа услубида ганч билан безатилган. Масжид меҳроблари ганч муқарнаслар билан кўркам қилинган. Дарвоза ва эшиклар қайроғоч ҳамда ёнғоқ ёғочидан тайёрланган, уларга саёз ўйма нақшлар туширилган. Нақшларда паргори ва ислимий услублар уйғунлигига эришилган. Мадраса-и Мир биноси Бухородаги Кўкалдош, Абдулазизхон, Мир Араб мадрасалари биноларига ўхшаб кетади. Мадраса 1924 йилгача фаолият кўрсатади.

Манбалар