Magʻoki Koʻrpa masjidi
39°46′24.5″Н 64°25′06.4″Э / 39.773472°Н 64.418444°Э
| Масжид | |
Мағоки Кўрпа масжиди
| |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Бухоро вилояти |
| Шаҳар | Бухоро шаҳри |
| Манзил | Меҳтар Анбар кўчаси 55-уй |
| Масжид тури | оддий |
| Меъморий услуб | ислом меъморчилиги |
| Асосчи | Жўйбор шайхлари[1] |
| Бинокорлик | 1636—1637 |
| Мақоми | Давлат муҳофазасида |
| Ҳолати | фойдаланилмайди |
| УНЕСCОнинг Бутун жаҳон ёдгорликлари, № 602 обекти рус. • инг. • фр. |
Мағоки Кўрпа масжиди — 1636—1637-йиллари Бухоро шаҳрининг тарихий марказида қурилган[2], Тоқи Телпакфурушон ёнида, Меҳтар Анбар кўчасида жойлашган, Бухородаги иккита „ерости“ (мағоки) масжидлардан бири[3].
Тарихи
Мағоки Кўрпа масжиди 1636—1637-йиллар оралиғида қурилган, икки қаватли бўлган. Биринчи қавати чуқурликда (мағоки) жойлашган, баландлиги 6 метр. Ушбу қават қишда ҳавоси мўтадил бўлгани сабабли намоз ибодатини бажарадиган жой ҳисобланган[4]. Ҳозирда бу қават маданий қатлам остидадир. Иккинчи қават кўрпа номи эса масжид жойлашган маҳалла номидан, яъни кўрпа тикувчилар яшаган маҳалла номидан келиб чиққан ва бу қават ёзда намоз ибодатини бажарадиган жой бўлган. Масжидда ганчкорлик санъатининг ажойиб намунлари учрайди. Масжидга қаровсизлик[5] ва зилзила туфайли зарар етган. Шунингдек, совет даврида масжид картошка сақланадиган омборга айлантирилган[4]. 2018-йиллари масжида қайта реставрация қилинган[4], бугунги кунда масжид биносида гилам ишлаб чиқариш ва сотиш корхонаси фаолият юритмоқда[1].

Архитектураси
Масжид пишган ғиштдан қурилган бўлиб[1], тўғри тўртбурчак шаклида, шарқий-ғарбий ўқ бўйлаб чўзилган. Масжиднинг олд томони шарққа қараган. Биринчи қаватдаги гумбазлар тўртбурчак устунларга, иккинчи қаватда тўққизта гумбаз эса тўртта саккиз бурчакли кўндаланг устунларга таянган[3]. Бу тўққиз гумбаздан учтаси сталактит шаклида бўлиб, залнинг ўртаси ва меҳроб тепасидаги сталактитларга муқаддас битиклар туширилган, қолган гумбазлар эса қалқонсимон елканлар кўринишида. Асосий гумбаз жуда баланд ва тор қилиб қурилган. Масжид дастлаб жоме масжид сифатида қурилган, аммо қурилиши якунлангандан сўнг кичик ҳажмда бўлгани сабабли маҳаллий масжид сифатида фойдаланилган[3][1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Мечет Магоки Курпа“ (рус тилида) (2018-йил 18-январ). 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
- ↑ Истам Иброҳимов. „Бухоронинг тарихий қиёфаси сақлаб қолинадими?“ (2021-йил 12-феврал). 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Вероника Воронина. „Архитектура Средней Азии ХВИ-ХВИИ вв.“ (рус тилида). Архитектура стран Средиземноморя, Африки и Азии ВИ-ХИХ вв. Том 8. 325—326-саҳифалар. Москва: Издателство Академии архитектури СССР (1969). 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Истам Иброҳимов. „Бухородаги қадимий Мағоки кўрпа масжиди нимаси билан ажралиб туради?“ (30-октябр 2019-йил). 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
- ↑ Истам Иброҳимов. „Ҳоли забун забонсиз обидалар. Кундан-кунга тутдай тўкилиб бормоқда“ (2020-йил 5-феврал). 2021-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.