Мағриб (араб.) —л) дунёнинг тўрт томонидан бири, ғарб; иккинчи Африкада Тунис, Жазоир, Марокашдан иборат ҳудуд. Ливия, Мавритания ва Ғарбий Саҳрои Кабир М. билан бирга катта М. ёки Араб Ғарби (Араб Шарқи — Машриқдан ажратиб) дейилади. Ўрта асрларда мусулмон Испанияси (Андалусия) ва Араб халифалигининг Ўрта денгизнинг ғарбий қисмидаги бошқа мулклари (Балеар ороллари, Сардиния, Сицилия) ҳам М.га қўшиб айтилган. Марокаш ва Тунис мустақилликка эришгач (1956), Марокаш қироли Муҳаммад В ва Тунис Бош вазири Ҳабиб Бурғиба „Буюк Араб Мағриби“ ҳудудий иттифоқини тузиш ғоясини илгари сурдилар. Бирлаштириш масаласи бўйича Танжер (1958) ва Работ (1963)да конференсиялар ўтказилди. 1964-йил М. давлатларининг Доимий маслаҳат қўмитаси тузилди. Унга Марокаш, Жазоир, Тунис, Ливиянинг молия вазирлари киради. 1964—68 йилларда қўмита қошида тармоқ комиссиялари тузилди ва М. давлатлари ўртасида иқтисодиётнинг турли масалалари юзасидан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар имзоланди. 1970-йилдан Мавритания ҳам (кузатувчи сифатида) қўмита ишларида қатнашмоқда. 1970-йил Ливия М.нинг барча ҳудудий ташкилотларидан чиқди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил