Magnetokimyo
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Магнетокимё — физик кимёнинг бўлими. Моддаларнинг кимёвий тузилиши ва магнит хоссалари орасидаги ўзаро муносабатни, шунингдек, магнит майдонининг кимёвий бирикмаларнинг реаксияга киришиш қобилиятига таъсирини ўрганади. М. моддаларнинг тузилиши, кимёвий боғланиш ҳарактери, бирикма, ассоциация ва полимерланган молекулаларда элементларнинг валент ҳолатлари, жисмнинг магнит сингдирувчанлиги ёки магнитланиши, бунинг температура ва майдоннинг кучланганлигига қараб ўзгариши ва бошқаларни текширади. Атомлар, ионлар ва молекулаларнинг магнит моментини М. ёрдами билан билиш мумкин. Атомларнинг магнит моменти атом хоссаларининг даврийлигини кўрсатади. Маълум бирикманинг кимёвий тўйинганлиги қанча юқори бўлса, магнит моменти (бир хил шароитда) шунча кам бўлади. Эркин радикаллар ва эркин валентликларни магнит моменти асосида аниқлаш мумкин. Кимёвий бирикмаларнинг тузилишини аниқлашда, моддаларнинг тузилиши ва таркибини, кимёвий реаксиялар боришини ҳамда ҳосил бўлган модда сифатини текширишда М. усуллари муҳим аҳамиятга эга. Кимёвий мувозанат, кимёвий реаксиялар кинетикаси ва механизмига магнит майдонининг таъсирига оид тадқиқотлар М.нинг истиқболли йўналишларидан ҳисобланади. Молекулаларнинг кимёвий тузилиши ва магнит хоссалари орасидаги боғланишни аниқлашга йўналтирилган магнит резонанс (ЭПР, ЙАМР ва бошқалар) тадқиқотлари М.га суянади.
Адабиёт
- Карлин Р., Магнетохимия, пер. с англ., М., 1989.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |