Магнит диск — иккала томонига магнит хоссали қатлам қопланган бикр алюминий ёки эгилувчан пластмасса диск. Диаметри — 0,18—1,2 м, қалинлиги — 2,5–5 мм. Магнит диск айлантирилганда ахборотлар унинг сиртига консен-трик йўлчалар тарзида ёзилади. ЭҲМ, ахборот-излаш ва бошқа маълумотларга ишлов берувчи автоматик тизимларда маълумотларни магнитловчи элтувчи бўлиб хизмат қилади. Бикр Магнит диск пакет қилиб ёки 4 — 6 тадан набор қилиб тузилади; 1 пакетнинг сиғими бир неча Г байт. Эгилувчан Магнит диск биттадан дискеталарга жойлаштирилади; 1 дискета сиғими 0,1—1 М байт.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил