Magnit potensialometr
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Магнит потенсиалометр - магнит занжирининг икки нуқтаси орасидаги "магнит потенсиаллари" фарқини ёки магнит майдонининг ўртача кучланганлигини ва ёпиқ контурдаги тўла магнит юритувчи кучни ўлчашда ишлатиладиган асбоб. У индуксион, эгилувчан ёки қаттиқ ўзак (каркас) га ингичка сим чулғам бир текис қилиб ўралган индуксион ғалтак (майдон ғалтаги) дан иборат. Турли шаклда (тўғри, ярим ҳалқа ёки ҳалқа) бўлади (расм). Магнит потенсиалометр чулғамининг учлари ўлчаш асбобига уланади. Ўлчаш асбоби сифатида баллистик галванометр ёки микрове-берметр (доимий магнит майдони учун), волтметр ёки оссиллограф (ўзгарувчан магнит майдони учун) дан фойдаланилади. Магнит потенсиалометр ғалтаги ўрамининг ҳар бир қатлами ва қадами бир хил қилиб, ҳар бир ўрами магнитланмайдиган материалдан (кичик ўлчамда) ясалади. Шундай шартлар каноатлантирилгандагина Магнит потенсиалометр ёрдамида олинган натижалар аниқ бўлиши мумкин. Кўпинча, Магнит потенсиалометр эгилувчан қилиб ясалади (шунинг учун катта ёпиқ ҳалқа шаклида бўлади). Бундай Магнит потенсиалометр билан магнит занжирининг исталган қисмидаги "магнит потенсиаллари" фарқини аниқлаш мумкин. "Магнит потенсиаллари" тушунчаси шартлидир, яъни магнит майдони потенсиал майдон эмас (чунки магнит майдонининг куч чизиқлари ёпиқ, табиатда магнит заряд йўқ).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |