Magnitik sovitish
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Магнитик совитиш — 1 К дан паст температуралар ҳосил қилиш; 0,3 К дан паст температураларни олишнинг амалда қўлланиладиган икки усулидан бири (иккинчи усул — суюқ гелий 3Не ни суюқ 4Не да эритиш). Парамагнит моддаларни адиабатик усулда магницизлантириб амалга оширилади (қаранг Адиабата). 1926-йилда П. Дебай ва америкалик физик У. Жиок таклиф этган. 1933-йилда амалга оширилган. Магнитик совитишда нодир ер элементлари (мас, гадолиний сулфат), хромкалийли, темир-аммонийли аччиктошлар ва бошқа парамагнит моддалар ишлатилади.
Парамагнит модда кучли майдонига жойлаштирилса, унинг атом спинлари тартибли йўналиб магнитланади. Агар шу парамагнит модда магницизлантирилса, унинг температураси пасаяди. Парамагнит туз магнитланганда ажралган иссиклик камерага тулдирилган газ билан суюқ гелийга ўтказилади. Магнит майдонини йўқотишдан олдин камера 1 даги газ кран орқали вакуум насос билан сўриб олинади, яъни парамагнит туз суюқ гелийдан ажратиб қўйилади. Кейин тузнинг магницизланиши натижасида унинг температураси ~10~3 К гача пасаяди.
Магнитик совитиш курилмасининг схемаси: №ва С — магнит қутблари.
Магнитик совитишда паст температуралар (-10 2 К) магнит термометрия усуллари билан ўлчанади. Суюқ гелийнинг ўта паст температуралардаги хоссаларини (мас, ўта оқувчанлигини), қаттиқ жисмлардаги квант ҳолатларини, шунингдек, ядро физикасининг кўпгина масалаларини ўрганишда Магнитик совитишдан фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |