Маҳмуд Муқрий (1375—1479) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи, Алишер Навоийнинг замондоши. Асли Хоразмдан бўлиб, етмиш йил муаззинлик қилган. Мавлоно Муҳйининг муриди. Ҳиротда Саъдиддин Кошғарий хилхонасида дафн этилган. “Насойим ул-муҳаббат”га ушбу шайх билан боғлиқ фасл Навоий томонидан қўшилган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.