Mahmud ibn Vali
Маҳмуд Ибн Вали (тахминан 1595, Балх — ?) — тарихчи, географ олим, сайёҳ.
Маҳмуд ибн Вали машҳур олим, тасаwwуф намоёндаси Махдуми Аъзам авлодидан бʻолган. Бадавлат оилада туғилган, ёшлигида турли фанлардан сабоқ олган. Ҳиндистон, ҳозирги Шри Ланка ва Мовароуннахр бўйлаб саёҳат қилган. Энсиклопедик тавсифдаги асосий асари "Баҳр ул-асрор фи маноқиб ал-аҳяр" ("Олийжаноб инсонлар жасорати хусусида сирлар денгизи") ("География") бўлиб, муаллиф уни ёзишда араб географлари (Ибн ал-Фақиҳ, Истахрий, Ибн Ҳавқал, Абу Дулаф, Ибн Фадлон, ал-Ғарнотий, Ёқут Ҳамавий, Димишқий), форс олимлари Закариё Қазвиний, Ҳамдуллоҳ Қазвиний ва бошқалар)нинг асарларидан фойдаланган. Асарда денгиз, океан, даре, қир, тоғ, булоқ, машҳур портлар (бандаргоҳ), шаҳарлар, мамлакатлар ва улар ҳудудидаги табиий муҳит, ҳайвонот олами, ажойиботлар ҳақида баён қилинади.
М. ибн М. бундан ташқари, "Раво’их-и тойиба" ("Ёқимли ҳидлар"), "Муҳаббатнома", "Нажми сақиб" ("Ёрқин юлдуз"), "Рисолаи баҳория" ("Ба-ҳор ҳақида рисола"), "Ахлоқи ҳусайний" ("Ахлоқ ҳуснлари") асарларининг муаллифи. У 50 минг байтдан иборат катта девон тузган.
Манбалар
- Море тайн относително доблестей благородних (География), Т., 1977.
- Мадраимов, Абдумажид. Манбашунослик: Бакалавриатнинг тарих ё'налиши талабалари учун дарслик. А. Мадраимов, Г. Фузаилова. Т.: О'збекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |