Маин Тоwер — Германиянинг Франкфурт шаҳри, Инненстадт туманида жойлашган 56 қаватли, 200 м (656 фут) баландликдаги осмонўпар бино. У ўз номини яқин атрофда оқиб ўтувчи Майн (Маин) дарёси шарафига олган. Бинонинг баландлиги унинг антенна шпили билан бирга ҳисобланганда 240 м (787 фут) ни ташкил этади.

Маин Тоwер
Умумий маълумот
Тури Тижорат офислари
Жойлашуви Неуэ Маинзер Страßэ 52-58
Франкфурт, Ҳессе, Германия
Координаталар 50°06′44″Н 8°40′19″Э / 50.11222°Н 8.67194°Э / 50.11222; 8.67194
Нархи 700 миллион Немис маркаси
Баландлиги
Антенна / Шпил 240 м (787 фт)
Томи 200 м (656 фт)
Техник ҳолати
Қаватлар сони 56
5 ер ости қаватлари
Бинонинг ички майдони 101,705 м2 (1,094,700 кв фт)
Лифтлар сони 27
Дизайн ва конструксия
Меъмор Счwегер + Партнер
Асосий пудратчилар Ҳочтиэф
Пҳилипп Ҳолзманн

Бинонинг бешта ер ости қавати ва жамоатчилик учун мўлжалланган иккита томоша майдончаси мавжуд. Бу Франкфуртда жамоат кузатув майдончасига эга бўлган ягона осмонўпар бинодир. 2023-йил ҳолатига кўра, у Тоwер 185 билан бир хил баландликда бўлиб, Франкфурт ва Германиядаги тўртинчи энг баланд бино ҳисобланади.

Бинонинг фоесида жамоат кириши учун очиқ бўлган иккита санъат асари жойлашган: Билл Виоланинг „Тҳе Wорлд оф Аппеаранcес“ („Кўринишлар дунёси“) видео-инсталляцияси ва Степҳан Ҳубернинг (Штефан Ҳубер) „Франкфуртер Треппе / ХХ. Жаҳрҳундерт“ („Франкфурт зинапоялари / ХХ аср“) деворий мозаикаси.

Миноранинг дизайни ўзаро боғланган иккита минорага ўхшаш кўринишга эга. Улардан кичикроғи тўғри бурчакли параллелепипед шаклида бўлиб, 1970-йиллар меъморчилигига хос услубда лойиҳалаштирилган. Иккинчи ва баландроқ минора эса кўк рангли шиша фасадли силиндрсимон шаклда бўлиб, унинг тепасида узатиш антеннаси жойлашган.

Тарихи

Бино 1996—1999-йиллар оралиғида қурилган бўлиб, Ландесбанк Ҳессен-Тҳüринген (Ҳелаба) банкининг бош қароргоҳи бўлиб хизмат қилади. Бошқа ижарачилар қаторига Меррилл Лйнч ва Стандард & Поор'с компанияларининг Германиядаги офислари ҳамда Ҳессисчер Рундфунк телеканалининг студияси киради. АҚШнинг етакчи юридик фирмалари — Сулливан & Cромwелл ҳамда Cлеарй Готтлиэб Стеэн & Ҳамилтон ҳам Маин Тоwер биносида жойлашган. Биринчи ижарачилар 1999-йил 5-ноябрда кўчиб ўтишган, расмий очилиш маросими эса 2000-йил 28-январда бўлиб ўтган. Телеканал об-ҳаво маълумотларини узатаётганда, шарҳловчи бинонинг энг юқори қисмида (томида) туради.[5] 2015-йил июн ойида Ню-Ёркнинг НортҳСтар Реалтй Финанcе компанияси Маин Тоwер биносини тахминан 540 миллион еврога сотиб олиш бўйича келишувга эришди.[6][7]

Маин Тоwер минорасидан кўриниш


Яна қаранг

Манбалар

Ҳаволалар