Мажма' аз-завоид
| Муаллиф(лар) | Али ибн Абу Бакр Ҳайсамий |
|---|---|
| Тил | арабча |
| Жанр(лар)и | Ҳадис |
“Мажма’ аз-завоид ва манба’ ал-фавоид” (араб. مجمع الزوائد ومنبع الفوائد) - Али ибн Абу Бакр Ҳайсамий (1335—1404) томонидан ёзилган иккинчи даражали сунний ҳадислар тўплами. Унда аввалги бирламчи тўпламларнинг “ноёб” ҳадислари жамланган.
Тавсиф
Аз-Завоид
Асрлар ўтиши билан ба’зи муаллифлар бирламчи тўпламлардан олинган иккинчи даражали ҳадис тўпламларини ёза бошладилар. Бу асарларни яратиш усулларидан бири “аз-завоид”, я’ни бир тўпламда учраб, бошқа бир тўпламда мавжуд бўлмаган ҳар қандай “ноёб” ҳадисларни жамлаш эди. Бунда кўпинча олтита саҳиҳ ҳадис тўпламида учрамайдиган ҳадислар олинар эди[1].
Мажма’ аз-завоид
“Мажма аз-завоид” асари ҳадис жамлашдаги аз-завоид методологиясининг ёрқин намунасидир. Унда Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад”и, Абу Яъло Мавсилийнинг “Муснад”и, Абу Бакр Баззорнинг “Муснад”и ва Табаронийнинг учта тўплами: “ал-Муъжам ал-Кабир”, “ал-Му’жам ал-авсат” ва “ал-Му’жам ас-сағир”дан олинган 18700 та ҳадис мавжуд. Ҳайсамий тўплаган ҳадислар олтита саҳиҳ ҳадис тўпламларида учрамайдиган ҳадислардир[2].
У аввалги ҳадис тўпламларидан жамлангани ва ҳадисларнинг иснодини ўз ичига олмагани учун иккинчи даражали ҳисобланади. Манба китоблари асосан муснад тарзида тартибланган бўлса-да, “Мажмаъ аз-завоид”нинг ўзи фиқҳга оид долзарб боблар сарлавҳалари бўйича тартибланган[1] . Муаллиф ҳар бир ҳадиснинг саҳиҳлигига изоҳ бериб, айрим ровийларнинг ишончлилигини баҳолаган[3] Бироқ, у ўзи баҳолаган ҳадисга нисбатан ҳукмларида бироз юмшоқ бўлган ҳисобланади[1].
Э’тироф
Каттоний “ал-Мажма’ аз-завоид”ни “энг фойдали ҳадис китобларидан, тўғрироғи, унга тенг келадиган китоб йўқ ва муқобили ҳали ёзилмаган” деб таърифлаган[3].
Ёзилиш тарихи
• “Мажма’ аз-завоид” муаллифнинг олдинги бир қатор асарларини ўзида жамлаган. Бу асарлар қуйидагилар:
• “Ғоя ал-мақсад фи завоид ал-Муснад”: Имом Аҳмад муснадининг завоиди;
• “Ал-Баҳр аз-заҳҳор фи завоид Муснад ал-Баззор”: Баззор муснадининг завоиди;
• Абу Я’ло ал-Мавсилий “Муснади”нинг завоиди;
• “Ал-Бадр ал-мунир фи завоид ал-му’жам ал-кабир”: Табаронийнинг “Ал-Му’жам ал-кабир” асарининг завоиди;
• “Мажма ал-баҳрайн фи завоид ал-му’жамайн”: Табаронийнинг “ал-Му’жам ал-авсат” ва “ал-Му’жам ас-саг’ир” асарининг завоидлари.
Нашрлари
• Асар Ҳижрий 1352–1353/милодий 1933-1934 йилларда Қоҳирада босилган. • Муассаса ал-Маориф томонидан 1986-йилда Байрутда жами 5 жилдда чоп этилган (ҳар бир жилдда 2 қисмдан иборат). Унга Ироқий ва Ибн Ҳажар Асқалонийнинг таҳрири киритилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Буҳутҳ фи Тарикҳ ал-Суннаҳ ал-Мушаррафаҳ, бй Дия Икрам ал-'Умари, пг. 366-7, Мактабаҳ ал-'Улум wа ал-Ҳикам, Мадинаҳ, Сауди Арабиа, фифтҳ эдитион, 1994.
- ↑ „МАЖМА' АЗ-ЗАWАИД ОФ ИМАМ АЛ-ҲАЙТҲАМИ“. сифатусафwа.cом. 2023-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-март.
- ↑ 3,0 3,1 ал-Рисалаҳ ал-Мустатрафаҳ, бй ал-Каттани, пг. 171-2, Дар ал-Башаъир ал-Исламийяҳ, севентҳ эдитион, 2007.