Makemake
136472 Макемаке — Қуёш тизимидаги катталиги жиҳатидан учинчи ўринда турувчи карлик сайёра. Иккинчи энг катта Койпер белбог'и обекти. Диаметри Плутон диаметрининг тахминан 60 % ни ташкил қилади. Макемакеда энг паст ўртача ҳарорат тахминан 40 К (−230 °C) бўлиб, унинг юзаси метан, этан ва эҳтимол азотли музлар билан қопланган[1]. Унинг битта табиий йўлдоши маълум. Макемаке 2005-йилнинг 31-мартида М. Э. Браун бошчилигидаги олимлар гуруҳи томонидан кашф этилган ва 2005-йилнинг 29-июлида кенг оммага эълон қилинган. У аввал 2005 ФЙ 9 номи билан аталган. Кейинчалик 136472 кичик сайёра рақами берилган. Митти сайёрага 2008-йил июл ойида Пасха оролининг Рапа Нуи мифологиясидаги худо Макемаке шарафига шу ном берилган[2][3].
|
Макемаке карлик сайёраси | |
| Кашф этилиши | |
|---|---|
| Кашф этилган |
|
| Кашф этилган санаси | 31-март, 2005-йил |
Кичик сайёра таснифи |
(136472) Макемаке |
| Кимнинг шарафига номланган | Рапа Нуи афсоналаридаги худо Макемаке |
Муқобил номлари |
2005 ФЙ 9 |
Кичик сайёра туркуми |
Карлик сайёра |
| Меҳвар таснифи | |
|
Давр 31-май, 2020-йил (ЖД 2458900.5) | |
| Перигелий | 38.104 АУ (5.7003 Тм) |
| Катта ярим ўқи | 45.430 АУ (6.7962 Тм) |
| Экссентриситети | 0.16126 |
| Ўртача орбитал тезлиги | 4.419 км/с |
| Ўртача аномалия | 165.514° |
| Чекиниш | 28.9835° |
| Орбитал тугун узунлиги | 79.620° |
| Перигелий вақти | 17-ноябр, 2186-йил |
| Перигелий аргументи | 294.834° |
| Табиий йўлдошлари сони | 1 |
| Физик таснифи | |
| Ўлчамлари |
(1434+48 −18) × прожеcтед (1420+18 −24 км) (1502±45) × (1430±9 км) |
| Ўртача радиуси |
|
| Сиқиқлиги | 0.0098 |
| Юзаси | 6.42×106 км2 |
| Ҳажми | 1.53×109 км3 |
| Массаси | ≈3.1×1021 кг (2018) |
| Зичлик | ≈1.7 г/cм3 |
| Сидерик сутка | 22.8266±0.0001 ҳ |
| Ҳарорат | 32-36 К |
Спектрал тури |
Б−В=0.83, В−Р=0.5 |
| Кўринма юлдуз катталиги | 17.0 |
| Мутлақ юлдуз катталиги (Ҳ) |
−0.12 0.049±0.020 |
Тарихи
Кашф этилиши

Макемаке митти сайёраси 2005-йил 31-мартда Майкл Э. Браун [9] бошчилигидаги Паломар расадхонаси жамоаси томонидан топилган ва 2005-йил 29-июлда оммага эълон қилинган[4]. Ёрқин обектлар Макемаке ва Эридага доир кейинги кузатишлар ва ҳисоб-китоблар тугагунига қадар жамоа ўз кашфиётини эълон қилишни кечиктирмоқчи эди. Лекин, унинг иккиси ҳам бизга маълум санада эълон қилинди. 29-июл куни улар кузатган яна бир йирик обект, Хаумеа митти сайёраси топилгани 27-июл куни Испаниядаги бошқа жамоа томонидан мунозарали тарзда эълон қилинди.[5] Макемаке митти сайёрасини ўрганишнинг дастлабки кузатувлари 1955-йил 29-январдан 1998-йил 1-майгача бўлган вақт оралиғида Паломар расадхонасининг Осмоннни ўрганиш фотопластинкаларида топилган.[6] Нисбатан ёрқинлигига қарамай (Ёрқинлиги Плутоннинг бешдан бир қисмига тенг), Макемаке кўплаб заифроқ Койпер белбоғи обектларидан кейин топилган. Кичкина сайёраларни қидиришда аксар ҳолда эклиптикага (Қуёш, Ой ва сайёралар Ердан кўриниб турганидек кўринадиган осмон минтақаси) нисбатан яқинроқ ўтказилади, чунки у ерда обектларни топиш эҳтимоли катта. Олдинги тадқиқотлар давомида у орбитанинг нисбатан юқори қисмига мойиллиги ва кашф этилган пайтда эклиптикадан энг узоқ масофада жойлашган Кома Береница шимолий юлдуз туркумида бўлгани сабабли кашф этилиши чўзилган.[7]
Номланиши

Барча янги кашф этилган астрономик обектлар сингари Макемакега дастлаб вақтинчалик белги(ном) берилган. Митти сайёрага кашфиёт оммага эълон қилинганида 2005 ФЙ 9 вақтинчалик белгиси берилган эди. Кашфиёт гуруҳи митти сайёрани Пасха байрамидан кўп ўтмай топганлиги сабабли обект учун " Эстербуннй " код номидан фойдаланилган. 2008-йил июл ойида классик Койпер белбоғи обектлари учун Халқаро Астрономия Универститети қоидаларига мувофиқ, 2005 ФЙ 9 га афсонавий худо номи берилди. Рапа Нуи афсоналарида инсоният яратувчиси ва унумдорлик худоси Макемаке номи обектнинг Пасха байрами билан алоқасини сақлаб қолиш учун танланган. Макемакенинг мунажжимлар ва НАСА томонидан қўлланадиган белгиси Денис Московиц томонидан ишлаб чиқилган.
Орбитаси
2019-йил апрел ҳолатига кўра, Макемаке Қуёшдан 52,5 астрономик бирлик (7,85 миллиард км) узоқликда жойлашган. Макемаке Хаумеа митти сайёраси орбитасига жуда ўхшаш орбита бўйлаб ҳаракатланади. Орбитаси ярим катта ўқ, ҳам перигелияга нисбатан Қуёшдан бир оз узоқроқ. Унинг орбитал даври 306 йилни ташкил этади.[8]. Яъни, унинг орбитал даври Плутоннинг ва Хаумеанинг орбитал давридан кўп. Макемаке 2033-йилда афелиясига (ерга нисбатан ўзининг энг яқин ва энг узоқ нуқтасига) эришади.[9]
Астрономик хусусиятлари

Макемаке визуал жиҳатдан Плутондан кейин иккинчи энг ёрқин Койпер камари обектидир. У етарлича ёрқин бўлгани учун юқори даражадаги ҳаваскор телескоп ёрдамида кўриш учун. Макемакенинг тахминий диаметри 1360–1480 км оралиғида.[10] Макемакенинг айланиш даври 22,83 соатга баҳоланмоқда. Бу айланиш даври митти сайёра учун нисбатан узоқ. Бунинг бир қисми Макемаке табиий йўлдошидан тўлқинларнинг тезлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, иккинчи катта, ҳали очилмаган сунъий йўлдош митти сайёранинг узоқ айланиш даврини яхшироқ тушунтириши мумкин. Макемаке ёруғлик эгри амплитудаси кичик, атиги 0,03 маг.
Спектри
Макемаке ҳам Плутон сингари кўринадиган спектрда қизил рангда кўринади. Ёрқин инфрақизил спектр метан ютилиш зоналарининг мавжудлигини билдиради. Метан Плутон ва Эридада ҳам кузатилади, аммо унинг спектрал белгиси анча заиф.[11] Макемаке сиртининг спектрал таҳлили шуни кўрсатдики, метан камида бир сантиметр катталикдаги йирик доналар шаклида бўлиши керак. Метанга қўшимча равишда, кўп миқдорда этан ва толинлар, шунингдек, кичикроқ миқдордаги этилен, асетилен ва юқори массали алканлар (масалан, пропан) мавжуд бўлиши мумкин, улар қуёш нурлари таъсирида метаннинг фотолизи натижасида ҳосил бўлади.
Атмосфераси
Макемаке атмосфераси Плутонникига ўхшаш, аммо атмосфера босими Плутонникидан пастроқ бўлиши кутилган эди. Бироқ, 2011-йил 23-апрелда Макемаке 18-магнитудали юлдуз олдидан ўтиб, унинг ёруғлигини тўсатдан тўсиб қўйди. Натижалар шуни кўрсатдики, Макемаке ҳозир сезиларли атмосферага эга эмас ва унинг юзасидаги босимга 4-12 нанобар юқори чегара қўйган.[12] Янги уфқлар томонидан Плутон атмосферасини ўрганиш шуни кўрсатадики, газнинг асосий қисми азот эмас, метан бўлиб, Макемакеда азот йўқлиги сабаблари мураккаброқ бўлиши мумкин.
Табиий йўлдоши

Шу кунгача Макемакенинг битта табиий йўлдоши кашф этилган. У митти сайёрадан 21 000 км (13 000 миля) узоқликда жойлашган ва диаметри 175 км (110 мил) деб баҳоланган.
| Номи | Диаметри (км) | Кашф этилган санаси |
|---|---|---|
| Макемаке | ≈ 1430 | 31-март, 2005 |
| С/2015 (136472) 1 | ≈ 175 | 27-апрел, 2015 |
Тадқиқот

Макемаке 2007-йил октябр ва 2017-йил январ ойларида Янги уфқлар космик кемаси томонидан мос равишда 52 АУ ва 70 АУ масофасидан кузатилган. Космик кеманинг чиқиш траекторияси Макемакени Ердан олиш мумкин бўлмаган юқори фазали бурчакларда кузатиш имконини берди, бу эса Макемаке сиртининг ёруғлик тарқалиш хусусиятларини ва фазавий эгри ҳаракатини аниқлаш имконини берди.
Манбалар
- ↑ М. Э. Броwн, К. М. Баркуме (2007 Жануарй). „МЕТҲАНЕ АНД ЭТҲАНЕ ОН ТҲЕ БРИГҲТ КУИПЕР БЕЛТ ОБЖЕCТ 2005 ФЙ9“ (ПДФ). Тҳе Астрономиcал Жоурнал. Қаралди: 24-май 2022-йил.
{{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|дате=(ёрдам) - ↑ „Фоуртҳ дwарф планет намед Макемаке“. ҳттпс://www.иау.орг/. Тҳе Интернатионал Астрономиcал Унион. 2019-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-май 2022-йил.
- ↑ Броwн, Мике „Тҳе Дwарф Планец“. ҳттп://wеб.гпс.cалтеч.эду/. Қаралди: 24-май 2022-йил.
- ↑ „136472 Макемаке (2005 ФЙ9)“. ҳттпс://www.жпл.наса.гов/. Қаралди: 24-май 2022-йил.
- ↑ Тҳомас Ҳ. Маугҳ, Жоҳн Жоҳнсон Жр. „"Ҳис Стеллар Дисcоверй Ис Эcлипсед"“. ҳттп://артиcлес.латимес.cом/. Лос Ангелес Тимес.. Қаралди: 24-май 2022-йил.
- ↑ „"(136472) Макемаке = 2005 ФЙ9"“. ҳттпс://www.минорпланетcентер.нет/. Минор Планет Cентер. Интернатионал Астрономиcал Унион. Қаралди: 24-май 2022-йил.
- ↑ „"Астероид 136472 Макемаке (2005 ФЙ9)"“. ҳттп://ссд.жпл.наса.гов/. ҲОРИЗОНС Wеб-Интерфаcе. ЖПЛ Солар Сйстем Дйнамиcс. Қаралди: 24-май 2022-йил.
- ↑ „"ЖПЛ Смалл-Бодй Датабасе Броwсер: 136472 Макемаке (2005 ФЙ9)"“. ҳттпс://ссд.жпл.наса.гов/. НАСА Жет Пропулсион Лабораторй (2019-05-12 ласт обс). Қаралди: 24-май 2022-йил.
- ↑ „"Астероид 136472 Макемаке (2005 ФЙ9)"“. ҳттп://ссд.жпл.наса.гов/. ҲОРИЗОНС Wеб-Интерфаcе. ЖПЛ Солар Сйстем Дйнамиcс. Қаралди: 24-май 2022-йил.
- ↑ „"Сателлитес оф тҳе Ларгест Куипер Белт Обжеcц"“. ҳттп://wеб.гпс.cалтеч.эду/. Тҳе Астропҳйсиcал Жоурнал. Қаралди: 24-май 2022-йил.
- ↑ Ж. Лиcандро; Н. Пинилла-Алонсо, М. Педани; Э. Олива „"Тҳе метҳане иcе рич сурфаcе оф ларге ТНО 2005 ФЙ9: а Плуто-тwин ин тҳе транс-нептуниан белт?"“. ҳттпс://дои.орг/. Астрономй анд Астропҳйсиcс. Қаралди: 24-май 2022-йил.
- ↑ Ортиз, Ж. Л.; Сиcардй, Б.; Брага-Рибас, Ф.; Алварез-Cандал, А.; Леллоуч, Э.; Дуффард, Р.; Пинилла-Алонсо, Литтлефаир, С. П.; Cамарго, Ж. И. Б.; Ассафин, М.; Унда-Санзана, Э.; Жеҳин, Э.; Моралес, Н.; Танcреди „"Албедо анд атмоспҳериc cонстраинц оф дwарф планет Макемаке фром а стеллар оccултатион"“. ҳттп://орби.улг.аc.бе/. Натуре. Қаралди: 24-май 2022-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Макемаке“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- МПЕC листинг фор Макемаке
- АстДйс[сайт ишламайди] орбитал элементлари
- Орбитал симулатион фром ЖПЛ (Жава) / Эпҳемерис
- Пресс релеасе дан Wиллиам Ҳерсчел WҲТ ва ТНГ Макемакенинг Плутонга ўхшашлиги ҳақида.
- Макемаке Скй Чарц анд Cоординатес