Makon (arxeologiya)
Макон (археология да) — тош ва жез даврида яшаган ибтидоий одамларнинг мавсумий, вақтинчалик бошпанаси ёки доимий, даврий турар жойи. К,ад. тош даври М.лари г'ор ва унгурларда (Тешиктош, Обираҳмат ва бошқалар) булоқ бўйларида (Кўлбулоқ ва бошқалар) жойлашган бўлиб, улар аждодларимизнинг узоқ, муддатли бошпанаси ҳисобланади. Мезолит давридан бошлаб табиий-географик шароитни ўзгариши билан (буюк музликлар давридан сўнг) аждодларимизнинг М.лари дарё ва кўл ёқаларида қад кўтаради ва кўпроқ мавсумий характер касб этали, ишлаб чиқарувчи хўжалик, биринчи навбатда, деҳқончилик кашф этилиши билан М.лар ўтроқ қабилаларнинг доимий турар жойига айланган ва улар асосида кейинроқ қишлоқ ва шаҳарлар таркиб топган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |