Максим Стависки (булғорча: Максим Стависки; 1977-йил 16-ноябрда туғилган) — Россияда туғилган, муз устида рақс бўйича мусобақаларда иштирок этган болгариялик муз раққоси. Шериги ва унаштирилган севгилиси Албена Денкова билан бирга икки карра (2006 — 2007) жаҳон чемпиони, икки карра (2003 — 2004) Европа чемпионатининг кумуш медали совриндори ва 2006-йилги Гран-при финали чемпиони бўлган. Денкова ва Стависки жуфтлиги фигурали учиш бўйича Жаҳон чемпионатида медал олган биринчи Болгария вакилларидир.

Максим Стависки
Шахсий маълумотлари
Давлат Болгария
Олдин вакил бўлган Россия
Таваллуди 1977-йил 16-ноябр (1977-11-16) (48 ёш)
Ростов-он-Дон, Россия
Бўйи 1.73 м (5 фт 8 ин)
Шериги Албена Денкова
Олдинги шериклари Анастасия Белова Rossiya bayrogʻi Россия
Олдинги мураббийлари Наталиа Линичук, Геннади Карпоносов, Алексей Горшков
Жамоаси СC Иcе Данcе Денкова/Стависки
Учишни бошлаган 1981
Якунлаган 2007
Шахсий рекордлари
Рақс (умумий натижа) 210.44
Стандарт рақс 41.05
Оригинал рақс 62.79
Эркин рақс 108.03

Фаолияти

Максим Стависки 1996-йилда Москвада Денкова билан жуфтлик ҳосил қилган ва у билан Болгария вакили сифатида мусобақаларда беллашиш учун Софияга кўчиб ўган. Жуфтлк тез орада бир-бирларини севиб қолган. 2000-йил сентябр ойида Денкова / Стависки мураббий Алексей Горшков ва хореограф Сергей Петухов қўл остида машғулот ўтай бошлаган[1].

Денкова / Стависки жуфтлиги зотилжам билан касалланганидан кейин 2000-йилги Европа чемпионатини тарк этган. 2000-йилги Жаҳон чемпионатида эркин рақс олдидан сўнгги машғулот Денкованинг оёғи жароҳат олган уч ой давомида юра олмаган[2].

Денкова / Стависки жуфтлиги 2001-йилги Европа чемпионатидан олдин грипп билан касалланишига қарамай, мусобақада қатнашган ва 8-ўринни эгаллаган[3].

Денкова / Стависки жуфтлиги 2004 — 2005-йилларда Европа чемпионатида иштирок этишдан воз кечди ва Жаҳон чемпионатида қатнашиб, 5-ўринни эгаллаган. Мавсум охирида улар мураббийи Горшков билан хайрлашишган ва Наталя Линичук ва Геннадий Карпоносов мураббийлигида машғулотлар ўтказиш учун АҚШнинг Делавер штатидаги Неwарк шаҳрига кўчиб ўтишган. Жуфтлик ўзларининг учинчи Олимпиада мусобақасида 5-ўриндан жой олган. Улар 2006-йилги Жаҳон чемпионатида фигурали учиш бўйича жаҳон олтин медалини қўлга киритган биринчи болгарлар бўлишган.

Шахсий ҳаёти

Стависки яҳудий динига мансуб. Унинг фамилияси баъзан Ставийски деб ёзилади. Денкова ва Стависки унаштирилган. Уларнинг ўғли Даниэл 2011-йил 30-январда дунёга келган.

Дастурлари

Мавсум Оригинал рақс Эркин рақс
2006 — 2007

  • Либертанго
    Астор Пиаззолла
2005 — 2006

  • Ча Ча

    Санта Эсмералда
  • Бéсаме Мучо

    (Ун Болеро Пор Фавор)

    Cонсуэло Велáзқуэз
  • Адагио

    Ремо Гиазотто, Томасо Албинони
2004 — 2005

  • Чарлестон

    Биг Беат Банд
  • Слоw фохтрот: Ёу’ве Гот а Фриэнд ин Ме
1999 — 2000
  • Спеак уп Мамбо
  • Соледад
  • Гиве ит уп
  • Хотиcа - Жоурней то тҳе Ҳеарт
    (Cирқуэ ду Солеил)

Натижалари

Стависки билан

Натижалар
Халқаро
Эвент 1996 — 97 1997 — 98 1998 — 99 1999 — 00 2000 — 01 2001 — 02 2002 — 03 2003 — 04 2004 — 05 2005 — 06 2006 — 07
Олимпиада 18 7 5
Жаҳон чемпионатлари 19 17 11 WД 10 5 3 2 5 1 1
Европа чемпионати 17 16 9 WД 8 6 2 2 WД 3
Гран-при финали 3 2 3 1
ГП Cуп оф Руссиа 5 3
ГП Лалиқуэ/Бомпард 4 1 2 1
ГП НҲК Тропҳй 6 3 1 1 2
ГП Скате Америcа 1
ГП Скате Cанада 5 4 2 1
ГП Спарк./Бофрост 6 3 1
Бофрост 1
Финландиа Тропҳй 1 1 1 1 1
Карл Счäфер хотираси 1
Небелҳорн Тропҳй 3
Скате Исраэл 2
Полиш ФСА Тропҳй 3
Миллий
Болгария чемпионати 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
ГП = Гран-При; WД = Мусобақани тарк этган

Манбалар

  1. ↑ Ореиллер, Céлине; Зибунг, Жаcқуэлине. „Интервиэw wитҳ Албена Денкова анд Махим Стависки: Парт И“. Абсолуте Скатинг. „Интервиэw wитҳ Албена Денкова анд Махим Стависки: Парт ИИ“.
  2. ↑ „Wорлд скатинг чампион фром Булгариа инволвед ин cар аccидент неар Ропотамо Ривер“. Тҳе Софиа Эчо (2007-йил 6-август). 2012-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 6-май.
  3. ↑ Газаве, Ромаин. „Албена Денкова & Махим Стависки: Беҳинд тҳе Боардс“. Абсолуте Скатинг. Қаралди: 2010-йил 22-декабр.