Malala Yusufzay
Малала Юсуфзай (пуштуча: ملاله یوسفزۍ ; туғ. 1997-йил 12-июл[1], Мингора)[2] – покистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли, бутун дунё бўйлаб аёллар учун таълим олиш имкониятини ҳимоя қилади. Ўз фаолияти учун у 2012-йилда " Теҳрик-э Толибон Покистон " террорчилик ҳаракати жангарилари томонидан оғир яраланган. Тинчлик учун Нобел мукофоти лауреати (2014). У дунёдаги энг ёш Нобел мукофоти лауреати, Нобел мукофотини олган иккинчи покистонлик ва биринчи пуштундир.
| Малала Юсуфзай пуштуча: ملاله یوسفزۍ | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
2-июл 1997-йил Мингора,Покистон |
| Фуқаролиги | Покистон |
| Таълими | Оксфорд |
| Турмуш ўртоғи | Ассер Малик |
| Ота-онаси | Зияуддин Юзуфзой- Турпекой Юзуфзой |
| Мукофотлари | Нобел мукофоти , Анна Политивская мукофоти, Сахарова мукофоти |
Юсуфзай Покистон Толибони қизларнинг мактабга боришини тақиқлаган ўз ватани Сватда аёллар ва болаларнинг таълим олиши учун инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси. Унинг уринишлари халқаро ҳаракатга айланди ва собиқ бош вазир Шоҳид Хоқон Аббосийнинг айтганидек, у Покистоннинг „энг таниқли фуқароси“га айланди[3].
Малала Юсуфзай Сват шаҳрида таълим фаоли Зияуддин Юсуфзай пуштун оиласида туғилган ва унинг исми афғон халқ қаҳрамони Майвандлик Малалаи шарафига қўйилган. Абдулғаффорхон, Барак Обама ва Беназир Бҳуттони ўзига намуна сифатида кўрган[4], шунингдек, отасининг фикрлари ва инсонпарварлик ишларидан илҳомланган[5].
Блог
2009-йил бошида, 11-ёшида, Юсуфзай ББC учун ёзган блоги орқали дунёга танилган. Блогда у Толибон режими остидаги ҳаёти, уларнинг Сват водийсини назорат остига олишга уринишлари ва қизлар учун таълимни ривожлантириш борасидаги фикрлари ҳақида кенг гапириб берган. 2009-йил охирида Покистон ҳарбийлари жангариларга қарши кенг кўламли ҳужум бошлаган, бу эса Толибонни Сват водийсидан ҳайдаб чиқаришга олиб келган. 2010-йил ёзда журналист Адам Б. Эллик Малаланинг Покистон қуролли кучлари сафида Сватдаги жангариларга қарши Раҳ-э-Раст операциясини бошлаган пайтдаги ҳаёти ҳақида Неw Ёрк Тимес учун ҳужжатли филм суратга олди[6]. 2011-йилда Малала Юсуфзай эълон қилган воқеалар жараёнига бағишланган блогида ҳар йили бўлиб ўтадиган Покистон ёшлар тинчлик мукофоти танловида биринчи ўринни эгаллаган[7] [8]. У нашриёт ва телевидениеда берган интервюлари билан оммага танилди ва инсон ҳуқуқлари фаоли Десмонд Туту томонидан Халқаро болалар тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатилди.
2012-йилда у Сватдаги Халқаро марксистик тенденция томонидан ташкил этилган ёзги мактабда қатнашган[9].
Суиқасд қилиниши
2012-йил 9-октабрда Малала Юсуфзай мактабдан уйга мактаб автобусида қайтаётганида автобусни ниқобли, қуролли шахслар тўхтатган. Жангарилардан бири автобусга чиқиб, болалардан қайси бири Малала эканлигини сўрай бошлаган. Унинг шахси аниқлангач, бир толиб қизга ўқ отган. Ўқ Малаланинг бошидан, бўйнидан елкасидан тўғридан тўғри ўтиб, Малаланинг орқасида ўтирган икки қиз ҳам натижада ўқдан жароҳатланган. Малала оғир аҳволда Пешовар шаҳридаги ҳарбий госпиталга етказилган. Қиз комага тушган, унинг тирик қолиш эҳтимоли жуда кам эди.
Покистондаги 50 нафар исломий уламолар гуруҳи уни ўлдирмоқчи бўлганларга қарши фатво чиқарган.

Малаланинг аҳволи барқарорлашганида, Покистон ҳукумати унинг Буюк Британияга учиб кетишини ташкил қилган. Қиз Бирмингемдаги шифохонада даволанишни бошлаган . Унинг отаси қизи Буюк Британиядаги реабилитация курсидан сўнг Покистонга қайтиши ҳақида баёнот берган[10].
2012-йил 16-октябрда Покистон ички ишлар вазири Раҳмон Малик Малалани „Толибоннинг аёллар таълимига нисбатан золим позициясига қарши очиқ гапиргани учун“[11] Жасурлик Юлдузи Ордени билан тақдирланганини эълон қилди. Орден 2013-йил 24-март куни Лондондаги тантанали қабулда Буюк Британиядаги Покистон олий комиссари Сайид Ибни Аббос[12] томонидан шахсан тақдим этилди.
Малала касалхонадан 2013 -йилнинг 4-январида чиқди[13].
Қўшимча биография
2013-йилнинг 12-июлида, Малала 16 ёшга тўлган кунида БМТнинг Ню-Ёркдаги бош қароргоҳида чиқиш қилди.

2013-йил 8-октябрда Буюк Британиядаги Wеиденфиэлд & Ниcолсон ва АҚСҲдаги Литтле,Броwн анд Cомпанй нашриётида инглиз журналисти Чристина Ламб билан ҳаммуаллифликдаги Малаланинг " Мен Малаламан: Таълим учун курашган ва Толибон томонидан отиб ташланган қизнинг ҳикояси " номли автобиографияси чоп этилди. Шу куни китобнинг чиқарилишини шарҳлар экан, Толибон вакили Шаҳидуллоҳ Шаҳид Покистоннинг Тҳе Даилй Натион газетасига берган интервюсида шундай деди: „Агар бизда яна бир имконият бўлса, биз уни албатта ўлдирамиз. Ислом аёлларни ўлдиришни тақиқлайди, аммо динимизга қарши урушда кофирларни қўллаб-қувватлаётганлар учун бу тақиқ истисно бўлиши мумкин“[14] Китоб 2014-йилда тўртта ҳинд тилига таржима қилинган: каннада, малаялам, маратхи, тамил[15]. 2015 – йилда рус тилида „ Мен Малаламан“ бутун дунёни ларзага келтирган жасоратликнинг ноёб ҳикояси" " Азбука-Аттикус " нашриётида чоп этилган. Неэла Васwани томонидан ривоят қилинган аудиокитоби учун 2015-йилда „Болалар учун энг яхши албом“ "Граммй "мукофотига сазовор бўлди[16].
2013-йилда у Анна Политковская мукофоти[17] ва Сахаров мукофоти[18] ни олди.
2014-йилда у Каилаш Сатяртҳи билан биргаликда „болалар ва ёшлар зулмига қарши ҳамда болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи учун кураш“ Нобел Тинчлик мукофотига сазовор бўлди[19]. 17 ёшида тарихидаги энг ёш Нобел мукофоти совриндори бўлди[20].
2015-йил 12-июлда Малала Суриядан келган қочқин қизлар учун Ливанда мактаб очди[21].
2014-йилда у Конституция миллий маркази томонидан Филаделфия Озодлик медали билан тақдирланган[22][23].
Малала Юсуфзайнинг америкалик ёш журналист ва ёзувчи Ҳилде Лисяк билан бўлган интервюсида қизларнинг бепул ва сифатли таълим олиш учун кураши ҳақида сўз борди[24].
2015-йилда у Оскарнинг қисқа рўйхатига киритилган "У менга Малала деб атади" ҳужжатли филмининг мавзуси бўлган. Тиме журналининг 2013, 2014 ва 2015 йилги сонларида у дунёдаги энг нуфузли одамлардан бири сифатида тасвирланган. 2017-йилда у Канаданинг фахрий фуқаролигига сазовор бўлди ва Канада фуқаролик палатасида нутқ сўзлаган энг ёш одам бўлди[25].
Болалик даври
Юсуфзай 1997-йил 12-июлда Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Сват туманида ўрта табақа оиласида туғилган[26]. Ота-онаси Зияуддин Юсуфзай ва Тур Пекай Юсуфзай[27]. Унинг оиласи пуштун миллати, Юсуфзай қабиласига мансуб сунний мусулмонлар[28][29]. Оилада касалхонада туғилиш учун пул йўқ эди ва Юсуфзай қўшниларининг ёрдами билан уйда туғилди[30]. Унга биринчи исми Малала („қайғуга ботган“ деган маънони англатади) Афғонистон жанубидаги машҳур пуштун шоири ва жангчи аёли Майвандлик Малалаи шарафига берилган [31][32]. Мингорадаги уйида у икки укаси Хушал ва Атал ва ота-онаси Зияуддин ва Тор Пекай билан яшар эди[33].
Таълим
Пушту, урду ва инглиз тилларини яхши биладиган Юсуфзай асосан шоир, мактаб эгаси ва Хушал давлат мактаби деб номланувчи хусусий мактаблар тармоғини юритувчи таълим фаоли бўлган отаси Зиауддин Юсуфзайдан таълим олган[34][35][36]. Интервюда у бир марта шифокор бўлишни орзу қилганини айтди, аммо кейинчалик отаси уни сиёсатчи бўлишга ундади. 2013-йилнинг мартидан 2017-йилнинг июлигача Юсуфзай Бирмингемдаги Эдгбастон қизлар ўрта мактабида ўқиган. 2015-йил август ойида у мактаб якуний имтиҳонлари учун Британия ГCСЕ[эн] имтиҳон тизимида 6 та юқори А * баҳосини (5+) ва 4та А (5) баҳосини[37] олди. У география, тарих, математика ва диний фанларни ўрганган. Шунингдек, Дурҳам университети, Уорвик университети ва Лондон иқтисодиёт ва сиёсат фанлари мактабига ҳужжат топширди, Юсуфзай 2016-йил декабр ойида Оксфорддаги Леди Маргарет Холл коллежида суҳбатдан ўтди ва агар камида учта юқори даражадаги мураккабликдаги имтиҳонларда ўрта мактаб курси учун аъло „А“ баҳоларини олса, кириш таклифини қўлга киришини айтишди. У ушбу имтиҳонлардан тўрттасини топширди ва 2017-йил август ойида фалсафа, сиёсат ва иқтисод фанларини ўрганиш бўйича ўқишга қабул қилинди[38]. 2020-йил июн ойида у Оксфорд дипломини олди[39].
Манбалар
- ↑ Меммот, Марк. „Талибан Сай Тҳей Шот Теэнагед Пакистани Гирл Wҳо Эхпосед Тҳеир Cруэлтй“. НПР (9-октабр 2012-йил). Қаралди: 15-октабр 2012-йил.
- ↑ „Биография Малалы Юсуфзай“ (ру). РИА Новости (2013-йил 10-октябр).
- ↑ Жоҳнсон, Кай. „Нобел wиннер Малала ин теарс он эмотионал ретурн то Пакистан“ (эн-УС). Реутер'с (2018-йил 28-март). 2018-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-март.
- ↑ Wараич. „Малала, Обама, соcиалисм: Нобел лауреате'с политиcал виэwс аре cомплех“. Ал Жазеэра Америcа (2014-йил 23-декабр). 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-июн.
- ↑ „Фоллоwинг ин Беназир'с фооцтепс, Малала аспирес то беcоме ПМ оф Пакистан“ (эн-УС). Тҳе Эхпресс Трибуне (2014-йил 10-декабр). 2016-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-сентябр.
- ↑ Адам Б. Эллиcк. Cласс Дисмиссед.
- ↑ Д'Амоурс, Жиллиан Кестлер. „Малала Ёусафзаи маде ан ҳонорарй Cанадиан cитизен“. Ал Жазеэра. 2017-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-декабр.
- ↑ „Малала Ёусафзаи Реcеивинг Ҳонорарй Cанадиан Cитизеншип Wеднесдай“. Тҳе Ҳуффингтон Пост. Тҳе Cанадиан Пресс (2013-йил 15-октябр). 2013-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-октябр.
- ↑ Алан Wоодс. ИМТ сймпатҳисер шот ин Сwат – Барбарисм муст нот преваил!
- ↑ Малала то ретурн то Пакистан деспите тҳреац – Эуропе – Ал Жазеэра Энглиш
- ↑ „Реҳман Малик анноунcес Ситара-э-Шужаат фор Малала“. Андоза:Нп5 (16-октабря 2012). Қаралди: 17-августа 2017.
- ↑ „Пакистан Дай реcептион ин Лондон. Ҳигҳ Cоммиссионер cонферред Ситара-и-Шужаат он Малала Ёусафзаи он беҳалф оф тҳе Пресидент оф Пакистан“. Высшая комиссия Пакистана (24 марта 2013). 2017-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 августа 2017.
- ↑ „Малала дисчаргед фром ҳоспитал – Тҳе Эхпресс Трибуне“. 2013-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-январ.
- ↑ Пакистанскиэ талиби внов пообещали убит девочку-блогера
- ↑ К.В. Адитя Бҳарадwаж. „Малала’с мемоир ин Каннада“ (эн). Тҳе Ҳинду (2014-йил 15-октябр). Қаралди: 2015-йил 6-сентябр.
- ↑ „Индиа'с Риcкй Кеж, Неэла Васwани граб Граммйс“ (эн). Тҳе Тимес оф Индиа (2015-йил 9-феврал). Қаралди: 2015-йил 6-сентябр.
- ↑ „Малала Ёусафзаи“. Премия имени Анны Политковской. Қаралди: 27 августа 2017.
- ↑ „Малала Ёусафзаи реcеивес 2013 Сакҳаров Призе фор Фреэдом оф Тҳоугҳт“. Европейский парламент. Қаралди: 27 августа 2017.
- ↑ „Малала Ёусафзаи“. Нобелевский комитет. Қаралди: 27 августа 2017.
- ↑ „Нобел Лауреатес бй Аге“. Нобелевский комитет. Қаралди: 27 августа 2017.
- ↑ „Юная правозащитница открыла школу в Ливане“ (ру). Неw Танг Дйнастй Телевисион (13 июля 2015). 2015-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-июл.
- ↑ „Малала Ёусафзаи“. Национальный центр конституции. Қаралди: 27 августа 2017.
- ↑ „Малала Ёусафзаи реcеивес Либертй Медал ин Пҳиладелпҳиа“. Национальный центр конституции (21 октября 2014). 2020-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 августа 2017.
- ↑ {{{заглавие}}}.
- ↑ „Малала Ёусафзаи аwардед ҳонорарй Cанадиан cитизеншип“ (эн). Даwн (2017-йил 12-апрел). 2017-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-апрел.
- ↑ Роwелл, Ребеccа. Малала Ёусафзаи: Эдуcатион Аcтивист. АБДО, 2014 — 45-бет. ИСБН 978-1-61783-897-2. Қаралди: 2017-йил 18-август.
- ↑ Тҳомас, Ребеccа. „Малала Ёусафзаи: Ҳер фатҳер'с даугҳтер“. ББC Неwс (2015-йил 6-ноябр). 2017-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Адам Б. Эллиcк. Cласс Дисмиссед.
- ↑ Салеэм Али. „Малала анд Шарбат Гула: Паштун Иcонс оф Ҳопе“. Натионал Геограпҳиc (2012-йил 14-октябр). 2013-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-сентябр.
- ↑ Тҳроп, Cлаире. Малала Ёусафзаи. Ҳеинеманн Раинтреэ, 2015 — 12-бет. ИСБН 978-1-4846-2469-2. Қаралди: 2017-йил 19-август.
- ↑ „Диарй оф а Пакистани счоолгирл“. ББC Неwс (2009-йил 19-январ). 2012-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-октябр.
- ↑ „Бача Кҳан'с пҳилосопҳй оф нон-виоленcе анд Беназир Бҳуттўс чарисма инспирес Малала“. Тҳе Эхпресс Трибуне (2012-йил 16-январ). 2012-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-октябр.
- ↑ Адам Б. Эллиcк. Cласс Дисмиссед.
- ↑ Тоолей, Жамес. „Малала фор фреэ счоолс: Wҳй доэс тҳе медиа ҳиде тҳе фаcт тҳат ше'с фор эдуcатионал чоиcе — ас аре со манй девелопинг натионс?“. Тҳе Спеcтатор. 2013-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-ноябр.
- ↑ Cоулсон. „Wҳй Малала Дидн'т Го то Публиc Счоол“. Cато Институте. 2013-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-ноябр.
- ↑ Оwаис Тоҳид. „Мй cонверсатионс wитҳ Малала Ёусафзаи, тҳе гирл wҳо стоод уп то тҳе Талибан“. Тҳе Чристиан Сcиэнcе Монитор (2012-йил 11-октябр), с. 3. 2012-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-октябр.
- ↑ „Малала Ёусафзаи cелебратес стринг оф А* градес ат ГCСЕ“ (эн). тҳе Гуардиан (2015-йил 21-август). Қаралди: 2021-йил 5-феврал.
- ↑ Ҳилл, Амелиа. „Счоолгирл cампаигнер Малала Ёусафзаи wинс Охфорд университй плаcе“. Тҳе Гуардиан (2017-йил 17-август). Қаралди: 2021-йил 5-феврал.
- ↑ „Малала Ёусафзаи cомплетес Охфорд Университй эхамс“. ББC Неwс (2020-йил 19-июн). Қаралди: 2021-йил 5-феврал.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Малала Юсуфзайга тегишли иқтибослар мавжуд. |
- Малала Юсуфзайнинг БМТдаги нутқи видеоси
- Малала Юсуфзайнинг таржимаи ҳоли ва фото галереяси
- Покистонлик қиз самолёт билан ҳарбий госпиталга етказилди(Инглизча) )
- Покистонлик ўсмир блоггер Толибон томонидан операциядан кейин „танқидий“ отиб ўлдирилган(Инглизча) )
- „Фото дня: Малала из Мингора“. Общество. Русский репортёр (2013-йил 11-октябр). 2013-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-июн.
- Нобел қўмитаси веб-сайтида маълумот(Инглизча) )
