Maldiv orollari
Ушбу мақоланинг номи Ўзбекистон миллий энсиклопедиясида (2000-йил) Малдив ёки Малдив Республикаси деб белгиланган. Унинг номини ўзгартириш лозим деб ҳисобласангиз мунозара саҳифасида мурожаат қолдиринг. |
Малдив (малд. ދިވެހިރާއްޖެ, Дҳивеҳи Рааъже), Малдив Республикаси (малд. ދިވެހިރާއްޖޭގެ ޖުމުހޫރިއްޔާ, Дҳивеҳи Раажжейге Жумҳоорийяа) – Жанубий Осиёда, Ҳинд океанининг шимоли-ғарбий қисмидаги Малдив оролларида жойлашган давлат. Шри Ланка оролининг жануби-гарбида жойлашган. Майдони - 298 км2. Аҳолиси - 324 минг киши (2012). Пойтахти – Мале шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 20 ороллар гуруҳига бўлинади.
Малдив Республикаси ދިވެހިރާއްޖެ (Дҳивеҳи Раа’же) | |
|---|---|
| Шиор: Йўқ | |
|
Мадҳия: Гавмии ми экуверикан матии тибеген курииме салаам (Ин Натионал Унитй До Wе Салуте Оур Натион) | |
![]() | |
| Пойтахт | Мале |
| Расмий тил(лар) | малдивча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Моҳамед Нашеэд | |
| Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан) | |
• Сана |
26-июл 1965 |
| Майдон | |
• Бутун |
298[1] км2 (210-ўрин) |
• Сув (%) |
≈97% |
| Аҳоли | |
• 2012-йилги рўйхат |
324 минг (176-ўрин) |
| • Зичлик | 1,102/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2011-йил рўйхати |
• Бутун |
|
• Жон бошига |
АҚШ$8,731 |
| Пул бирлиги | Руфияа (МВР) |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Қисқартма | МВ |
| Телефон префикси | 960 |
| Интернет домени | .мв |
|
| |
Давлат тузуми
Малдив – республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибида. Амалдаги конституцияси 1968-йил 11-ноябрда кучга кирган, унга 1972 ва 1997-йилларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент, аҳоли томонидан 5 йил муддатга сайланади (1978-йилдан Мўмин Абдул Қайюм). Қонун чиқарувчи ҳокимият – бир палатали парламент (мажлис). Ижроия ҳокимиятни президент ва у тайинлайдиган вазирлар маҳкамаси амалга оширади.
Табиати
Малдив архипелаги 2 мингдан ортиқ кичик орол (атолл)дан иборат, шундан 200 тасида одам яшайди. Оролларнинг аксарияти маржон қоялар билан ўралган. Иқлими экваторга хос, муссонли. Ҳаво ҳарорати 24-30 °C. Ёмғир кўп ёғишига қарамай (йилига 2500 мм гача) чучук сув етишмайди. Кокос палмаси, банан, ситрусзорлар бор. Нон дарахти ўсади.
Аҳолиси

Аҳолисининг 99% малдив (дивехи)лар, шунингдек, араблар ва малайялар ҳам яшайди. Асосий дини – ислом. Расмий тили – малдив (дивехи) тили. Шаҳар аҳолиси 30%, бирданбир шаҳар – Маледа истиқомат қилади[2].
Тарихи
Милоддан аввалги ИИИ—И асрларда Сейлон ва Ҳиндистондан сингаллар, ҳиндлар келиб ўрнашган. Улар будда динига эътиқод қилган. В—ХИИ асрларда араблар ва форслар келгач, ислом дини Тапқалган[3], 1153-йилда ислом султонлиги вужудга келиб, Диди сулоласи 1968-йилгача ҳукмронлик қилди[4]. Султонлик 1558-йилдан португалларга, ХВИИ асрнинг 2-ярмидан голландларга қарам бўлди. 1796-йилдан Буюк Британия ҳукмронлиги ўрнатилди, 1887-йил декабрда унинг протекторатига айланди. 1965-йилда тўлиқ мустақилликка эришди. 1968-йил]]да эса руспублика деб эълон қилинди[5]. Малдива 1965-йилдан БМТ аъзоси. Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари йўқ. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1994-йил 7-декабрда ўрнатди. Миллий байрами – 26-июл – Мустақиллик куни (1965).
Хўжалиги
Малдив – иқтисодий қолоқ мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда балиқчиликнинг улуши 13 %, сайёхлик 18 %, хизмат кўрсатиш соҳаси 20 %, қишлоқ хўжалиги улуши 23,7 % ва саноат улуши 7,7 % ни ташкил этади. Балиқ овлаш флотида 4 мингдан ортиқ кема бор. Денгиздан чиғаноқ, марварид, маржон ҳам олинади. Қишлоқ хўжалигининг асоси – кокос палмаси. Шоли ва сабзавот, ситрус мевалар, манго, банан, батат, ямс ҳам етиштирилади. Чорвачилиги йўқдаражада: бир оз парранда боқилади. Саноати бир неча майда устахоналардан иборат (балиқ Малдив балиқчилари океанда балиқ овламоқдалар. овлаш кемалари қурилади, тўр тўқилади, мева консервалари тайёрланади, маржонлардан безаклар қилинади, кокос ёнғоғи қайта ишланади, балиқ уни ишлаб чиқарилади, уй-рўзғор асбоблари ясалади ва ҳоказо). Хорижий сайёхлик ривожланган: йилига 150 мингга яқин сайёҳ келиб-кетади. Юклар асосан кемаларда ташилади. Савдо флотида 60 дан кўпроқ кема бор. Асосий денгиз порти – Мале[6][7]. Хулуле оролида аэропорт бор. Четга қуритилган ва дудланган балиқ, бадиий ҳунармандчилик буюмлари, кокос палмаси маҳсулотлари сотилади. Четдан озиқ-овқат ва саноат моллари, нефт маҳсулотлари келтирилади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: Ҳиндистон, АҚШ, Таиланд, Япония, Буюк Британия, Сингапур, Шри Ланка. Пул бирлиги – руфия (Малдив рупияси).
Маорифи
Мамлакат катта ёшдаги аҳолисининг аксарияти саводсиз. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 5 йил (болалар 6 ёшдан қабул қилинади), ўрта мактабда 5 ёки 6 йил Бошланғич мактабда малдив тилида, ўрта мактабда инглиз тилида ўқитилади. Қуйи касбҳунар мактаби ҳам бор. Ўрта махсус ва олий ўқув юртлари йўқ. Ёшлар ўрта махсус ва олий таълим олиш учун Ҳиндистон ва Шри Ланкага борадилар.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Малдивда нашр этиладиган асосий газеталар: „Аафатҳис“ ["Янги тонг", малдив (дивехи) ва инглиз тилидаги кундалик газ.], „Малдивз нюс буллетин“ („Малдив янгиликлари бюллетени“, инглиз тилидаги ҳафтанома), „Хавиру“ ["Оқшом", малдив (дивехи) ва инглиз тилидаги кундалик газета, 1979-йилдан]. ХАНС агентлиги, янгиликлар маҳкамаси, 1989-йил ташкил этилган. Ахборот ва радиоэшиттириш департамента 1978-йил тузилган. Малдивлар овози, ҳукуматнинг радиоэшиттириш хизмати, 1962-йил асос солинган. Малдивлар телевидениеси, 1978-йилдан кўрсатувлар олиб боради.[8]
Манбалар
- ↑ CИА - Тҳе Wорлд Фаcтбоок
- ↑ Опен Доорс УК & Иреланд – Cоунтрй Профилес (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-04 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-04 санасида архивланган) (ингл.)
- ↑ Малоней, Cларенcе. „Малдивес Пеопле“. 2013-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 22-июн.
- ↑ Хавиэр Ромеро-Фриас, Тҳе Малдиве Исландерс, А Студй оф тҳе Популар Cултуре оф ан Анcиэнт Оcеан Кингдом
- ↑ Малдивская загадка. Тур Хеердал
- ↑ Ланг, Оливиа „Малдивес гирл то гет 100 лашес фор пре-маритал сех“. ББC (26-феврал 2013-йил). Қаралди: 26-феврал 2013-йил.
- ↑ „Малдивес говернмент доэс нот агреэ wитҳ флоггинг рапе виcтим: ББC“ (27-феврал 2013-йил). 2013-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-сентябр. „архив нусхаси“. 2013-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-сентябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
