Mamluklar davlati
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мамлуклар давлати — Мисрда (1250—1517) ва Сурияда (1516-йилгача) ўрта асрларда мамлуклар сулоласи бошқарган давлат. 1250-йил мамлук ҳарбий бошлиқлари айюбийларни тахтдан ағдариб ҳокимиятни қўлга киритган.



Мамлукларнинг 2 сулоласи маълум: Баҳрийлар (асосан, туркий қавмлардан бўлиб 1250—1390-йилларда ҳукмронлик қилган) ва Буржийлар (асосан, кавказликлар 1390—1517-йилларда ҳукмронлик қилган). Мамлуклар (уларнинг сони 9— 12 мингга етган) 24 та бей қўмондонлиги остида хизмат қилишган. Ушбу бейлар йирик мулкдорлар бўлиб, энг яхши ерлар, давлатнинг ҳунармандчилик корхоналари, божхоналардан келадиган даромадлар ва бошқа га эгалик қилганлар. Мамлуклар даврида, ХИИИ—ХИВ асрларда давлат бошқаруви тизими ислоҳ қилинган, сунъий суғориш тизими яхшиланган, маданиятнинг юксалиши кузатилган. Мамлуклар илгари даврларда шаклланган ҳарбийлен тизимини сақлаб қолганлар.
ХИИИ асрда мамлуклар қушини мўғулларни тормор этадилар (1260-йил 3-сентабрдаги Айн-Жолут жанги), салибчиларни Фаластин ва Суриядан сиқиб чиқарганлар (1268), исмоилиилар — ҳашшошийларни тормор келтирганлар (1273). Мамлуклар давлатининг энг йирик султонлари: Ойбек (1250-57), Бейбарс И (1260-77), Қаловун (1279—90), Барсбей (1422—38), Ғурий (1501 — 16). 1516—17 йилларда турк султони Салим И қўшинлари Сурия, Миср ва Фаластинни босиб олиб, Мамлуклар давлатини тугатган. Турклар босқинидан кейин Мисрдаги ерларнинг бир қисмимамлук зодагонларига қолдирилган, буни эвазига улар Қоҳирадаги турк пошосига ўлпон тўлашлари лозим бўлган. ХВИИ аср охиридан Усмонли турк империяшнинг заифлашуви оқибатида мамлуклар амалда ўз ҳукмронликларини тиклашган. Фақат Миср пошоси Муҳаммад Али (1805—48 йилларда ҳокимлик қилган) давридагина мамлуклардан ерлар тортиб олинган, 1811-йил эса мамлук бейлари ёппасига қириб ташланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |