Manqa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Манқа — одам ва ҳайвонларда учрайдиган инфексион касаллик. Тери, шиллиқ пардалар, мускуллар ва ички аъзоларнинг зарарланиши билан кечади. Касалликни таёқчасимон бактерия — Псеудомонас маллеи қўзғатади. М. зооноз инфексия бўлиб, аксари бир туёкли ҳайвонлар (от, эшак, хачир, туя ва зебралар)да учрайди.
Касаллик, кўпинча, одамга М. билан оғриган отлардан юқади. Инфексия қўзғатувчиси шикастланган тери ёки шиллиқ қаватлар орқали организмга тушади. Касалликнинг касбга алоқадорлиги аниқланган, кўпроқ ҳайвонларга қарайдиган кишилар (отбоқарлар, йилқичилар, чавандозлар, ветеринария ходимлари ва бошқалар) касалланади. М.нинг яширин даври 1—5 кун. Ўткир ва сурункали кечади. Касалликнинг ўткир шаклида қўзғатувчи кирган жойда яллиғланиш, сўнгра ярага айланувчи гра-нулёмалар пайдо бўлади. Кейинчалик регионар лимфа тугунларида яллиғланиш, тери ва шиллиқ қаватларда пус-тулёз тошмалар, мускуллар ва тери остида йирингли яралар; ички аъзолар ва мускулларда абссесслар, йирингли остеомиелит ва артритлар юзага келади. Кўпинча, қон ва бронхлар оркали ўпка шикастланади. Леталлик жуда юқори. Касаллик бир неча ой давом этиб сурункали шаклга айланиши мумкин.
Ҳайвонларда касаллик микробхс билан ифлосланган озуқа, гўнг , парвариш воситалари ва от анжомлари опкали соғлом ҳайвонга, асосан, овқат ҳазм қилиш органлари, кам ҳолларда ўпка орқали юқади. Касаллик мавсумий бўлмасада кузқиш ойларида кўпроқ учрайди. М.нинг яширин даври 3 кундан 2—3 ҳафтагача. Патологик жараённинг жойлашган жойига қараб касаллик шартли равишда бурун, ўпка ва тери М.сига бўлинади. Касаллик ўткир кечганда тана ҳарорати 41—42° гача кўтарилади, қалтираш, кўз ва бурун шиллиқ қаватларининг қизариши, ҳолсизланиш кузатилади. 2—3 кундан кейин ҳайвоннинг бурун шиллиқ қаватида майда сарғиш тугунчалар пайдо бўлади, бир неча соатдан сўнг улар ўзаро қўшилиб, ёрилади. Улар ўрнида чети эгри, туби ёғсимон, йирингли қобиғи бор яралар ҳосил бўлади. Касал ҳайвон, кўпинча, ўлади.
Касаллик сурункали кечганда тана ҳароратининг вақти-вақти билан кўтарилиши, ўпка эмфиземаси кузатилади, яъни ўпка алвеолаларида кўп миқсорда ҳаво тўпланиб, унинг ҳажми катталашади. Касаллик бир неча ойдан бир неча йилгача чўзилиши мумкин.
Касалликнинг олдини олишда уй ҳайвонларининг ветеринарлар назоратида бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Тери-аллергик синама ёрдамида касал ҳайвонлар аниқланади ва улар йўқотилади. Касаллик чиққан молхоналар дезинфексия қилинади. Соғлом ҳайвонлар махсус ваксина билан эмланади. Касал ҳайвонлар билан мулоқотда бўлган кишиларга 5 кун давомида махсус дорилар берилади. Манқалардан бири бу Диёр.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |