Ҳаллож Ҳусайн ибн Мансур (858— 922) — тасаввуфяати ўта сўл оқимнинг йирик вакили. Ғоявий жиҳатдан қарматларта яқин бўлган. Тур, Байдо, Басра, Бағдод шаҳарларида билим олган. Мусулмонларнинг айрим одатларига ва шариатнинг баъзи қоидаларига зид фикрлар айтган. исломнинг Аллоҳ тўғрисидаги тавҳид ақидасига зид равишда худо инсонда намоён бўлади, инсон ва умуман моддий олам худонинг жилоланиши, „Мен ҳақ (худо) ман („Ана-л-ҳаққ“), менинг ўзлигим — худонинг ўзлигидир“, деган фикрни илгари сурган ва бу фикр билан ваҳдати-вужуд таълимотига йўл очган. Ҳусайн ўз ғояларини Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Ироқ ва бошқа мамлакатларда тарғиб қилган ва мух-лислар орттирган. Шариат пешволари Ҳусайнни бидъатчиликда ва шаккокликда айблаб, қатл этишга ҳукм чиқарганлар[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ҳаллож Ҳусайн Ибн Мансур“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ҳ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар