Maputu
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мапуту (1976-йилгача Лоренсу-Маркиш) — Мозамбик пойтахти. Мапуту вилоятининг маъмурий маркази. Мамлакатнинг жан. қисмида, Ҳинд океанининг Делагоа бухтаси соҳилида жойлашган. Иқлими тропик, пассатли иқлим. Йиллик ёғин ўртача 780 мм. Январнинг ўртача температураси 25,5°, июлники 18,2°. Аҳолиси 989 минг киши (1997). Ҳинд океани соҳилидаги йирик порт (йиллик юк ортиб-тушириш 10 млн. т).
Африкани айланиб ўтиладиган йўлдаги муҳим транзит пункти. М. портидан Замбия ва Зимбабве мамлакатлари ҳам фойдаланади. Транспорт йўли орқали ЖАР ва Зимбабве билан туташган. Порт оркали четга пахта, кўмир, шакарқанд, сизал экспорт қилинади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим саноат маркази (мамлакат саноат маҳсулотининг 55% ишлаб чиқарилади). Машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, поябзал, тўқимачилик, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Вагонсозлик, кема таъмирлаш, тайёр қисмлардан автомобил йиғиш корхоналари, тамаки фабикаси ишлаб турибди. Шаҳар яқинида бир неча иссиқлик электр стансияси қурилган. Университет, Мозамбик, тарих ва бошқа музейлар, Миллий кутубхона, ботаника ва ҳайвонот боғлари бор. Денгиз курорти. Шаҳар ХВИ асрда португаллар бунёд қилган қишлоқ ўрнида вужудга келган ва бу ерга биринчи бўлиб келган португалиялик сайёҳ номи билан Лоренсу-Маркиш деб аталган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |