Maqola
Мақола (араб тилидан олинган) – публицистик жанр. Мақолада ижтимоий ҳаёт ҳодисалари чуқур таҳлил қилиниб, назарий ва оммавий жиҳатдан умумлаштирилади, давлат сиёсати, иқтисодиёт, техника, фан ва маданиятда эришилган ютуқ, илғор иш тажрибалари оммалаштирилади, халқ хўжалигидаги нуқсонлар танқид қилинади. Матбуотда бош Мақола, назарий ва тарғибот мақола, муаммоли Мақола кенг қўлланади. Бош Мақола (ёки таҳририят томонидан ёзиладиган Мақола) таҳририятнинг энг масъулиятли Мақоласи бўлиб, унда ички ва халқаро ҳаётга доир муҳим масалаларни ўқувчилар оммасига етказиш вазифаси қўйилади. Бундай Мақола муайян масала юзасидан йўл-йўриқ кўрсатиши, мавжуд камчиликларни очиб ташлаши, ҳар бир ишнинг асосий ҳақиқий юлини белгилаб бериши лозим. Мақола Президент фармонлари, Олий Мажлис қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинадиган давлат ва ҳукумат ҳужжатлари, қарорлари, қонунлари даврнинг долзарб масалалари бош Мақолада очиб берилади. Назарий Мақола ва тарғибот Мақоланинг асосий вазифаси мустақиллик, миллий ғоя, истиқлол мафкурасининг асослари ва принсипларини; илмий Мақоланинг вазифаси фан, маданият, техника ютуқларини тушунтириш, оммалаштириш, ўқувчининг ғоявий, илмий савиясини оширишдан иборат. Муаммоли Мақола мунозара ва баҳсла-шув мазмунида бўлиб, унда бирор масала юзасидан муаллиф ўз қарашларини ўртага ташлайди.
Ўзбекистонда Мақола жанри тарихи, асосан, „Туркистон вилоятининг газети“ билан боғлиқ. Унда ижтимоийсиёсий ҳаётнинг турли соҳалари ўз ифодасини топган (Фурқат, Ибрат, Ҳакимхон ва бошқалар). Кейинчалик тараққийпарвар ўзбек миллий матбуотида Ҳамза, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий ва бошқа ўз Мақолалари билан иштирок этишган. Ҳозирги оммавий воситаларида Мақоланинг ҳамма турларида материаллар бериб борилади.мақола бу долзарб мавзуларни ёритувчи нашрдир.
Мақола истилоҳи кенг маънода газета, журнал, радио, телевидения, шунингдек, тўпламлардаги илмий асарларга нисбатан ҳам қўлланади.
Мақолалар уч таркибий қисмдан иборат бўлади: 1. Кириш – бунда танланган мавзунинг долзарблиги белгиланади. 2. Асосий қисм – муаллиф томонидан режаланган фикр, муаммо ёки янгилик баён қилинди. 3. Хулоса – мавзу юзасидан муаллифнинг хулосалари, тавсиялари берилади ҳамда қо'ланилишда эришилган ютуқлар ҳам.
Мақолалар илмий ёки публицистик услубда, адабий тил меъёрларига тўлиқ амал қилинган ҳолатда ёзилади. Мақола ёзишда мақоланинг мавзусини белгилаш ва унга сарлавҳа танлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мақоланинг сарлавҳаси қисқа, лекин эътиборни жалб қиладиган ва, албатта, мақоланинг бош мавзусини ёритиб берадиган бўлиши лозим. Мақола Бундан ташқари, мақолаларда муаллиф ҳақида қисқача маълумот ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати кўрсатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |