Mario Runco
Марио Рунко Жр (талаффузи: Марио Рунко) — собиқ АҚШ денгиз флоти зобити ва НАСА астронавти. У 1987-йилда астронавт этиб тайинланган. У учта космик кемада учган[1], иккинчи миссиясида коинотда юришни амалга оширган. Марио НАСА[2] ва АҚШ денгиз флотидан нафақага чиққан.
Марио Рунcо
| ||
|---|---|---|
| Туғилган |
Бронх, Неw Ёрк, АҚСҲ.
| |
| Ҳолат |
| |
| Маълумоти | Неw-Ёрк шаҳар коллежи (БС)
Рутгерс университети (МС) | |
| Касб-ҳунар | Астронавт, олим | |
| Космик карер | ||
| НАСА астронавти | ||
| Даража |
| |
Космосдаги вақт
|
22 кун 23 соат 08 дақиқа | |
| Танлаш |
| |
Жами ЭВА
|
1 | |
Умумий ЭВА вақти
|
4 соат 28 дақиқа | |
| Миссиялар | СТС-44, СТС-54, СТС-77 | |
Миссия белгиси
|
||
Эрта ҳаёт ва таълим
Кичик Марио 1952-йил 26-январда Неw-Ёркнинг Бронкс шаҳрида[1] Марио ва Филомена Рагуса Рунcо оиласида туғилган[1]. Рагуса Бронхнинг Ҳигҳбридге маҳалласида ўсиб-улғайган, сўнгра унинг оиласи Неw-Ёркнинг Ёнкерс шаҳрига кўчиб ўтишган[1]. Марио 1966-йилда Бронхдаги Муқаддас юрак мактабини ва 1970-йилда Кардинал Хейс ўрта мактабини тамомлаган. У 1974-йилда Неw-Ёрк шаҳар коллежида метеорология ва физик океанография бўйича бакалавр даражасини ва 1976-йилда Рутгерс университетида метеорология бўйича фан магистри даражасини олди. У Неw-Ёрк шаҳар коллежи ва Рутгерс университети жамоаларида коллежлараро хоккей ўйнаган[1].
Эрта мартаба
Марио тўққиз ёшидан 2017-йил 31-декабрда нафақага чиққунга қадар узлуксиз ишлаган. Марио 57 йиллик иш тажрибасига эга бўлиб, тўрт хил федерал агентликларда (УСПОД / УСПС, УСГС, УСН ва НАСА) ишлаган. Марио университетини тугатгандан сўнг, у бир йил давомида Неw-Ёрк штатининг Лонг -Айленддаги Америка Қўшма Штатлари Геологик хизматида ер ости сувларини ўрганиш бўйича тадқиқотчи гидролог сифатида ишлади. 1977-йилда у Ню-Жерси штати полициясига қўшилди ва Штат полиция академиясида ўқиди. 1978-йил сентябр ойида Род- Айленд штатининг Неwпорт шаҳридаги денгиз флоти офицерлари номзоди мактабини тугатгатди сўнгра, Монтерейдаги денгиз атроф-муҳитни башорат қилиш тадқиқот маркази (НЕПРФ) деб номланувчи денгиз океанографияси ва атмосфера тадқиқотлари лабораториясига тадқиқотчи метеоролог сифатида ишга кирди. 1981-йил апрелдан 1983-йил декабригача у УСС НАССАУ [ЛҲА-4] амфибия ҳужум кемасида метеорология ходими бўлиб хизмат қилди. Айнан шу хизмат сафари чоғида у денгиз юзаси уруши офицери унвонига сазовор бўлди. 1984-йил январдан 1985-йил декабригача у Калифорниянинг Монтерей шаҳридаги денгиз аспирантурасида, хусусан, Геофизика техник тайёргарлик лабораториясида лаборатория ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1985-йил декабрдан 1986-йил декабригача у УСНС CҲАУВЕНЕТ [Т-АГС-29 ] денгиз тадқиқот кемасида 4-океанография бўлими қўмондони бўлиб хизмат қилди, Макассар ва Сунда бўғозлари, Флорес ва Ява бўғозларида гидрографик ва океанографик тадқиқотлар олиб борди. НАСАга тайинланишидан олдин, Гавайи оролларидаги Пеарл-Ҳарбор денгиз флоти метеорология ва океанография қўмондонлигининг Ғарбий денгиз метеорология ва океанография марказида флотнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хизмати ходими лавозимида ишлаган. У 1987-йилда НАСАга қўшилди ва 1994-йилгача НАСА астронавти сифатида фаол хизмат қилди.

Космик парвоздан сўнг
Марио Астронавтлар идорасини тарк этгач, ХКС ва барча келажакдаги космик кемаларда оптик сифатли ойналарни ўрнатишга қизиқди, космик кемалар ойнаси оптикаси ва улардан фойдаланиш бўйича ОАЖ раҳбари бўлди. Шундай қилиб, у ИССда АҚШ лабораториясининг модули ва гумбаз ойналарини лойиҳалашда ёрдам берди. У, шунингдек, Шимолий Дакота университетининг ИСС қишлоқ хо'жалиги камераси (ИСС АгCам/ИССАC) бўйича бош тадқиқотчи бўлиб ишлаган.
Шахсий ҳаёти
Марио Оҳио штатининг Сйлваниа шаҳрида Сусан Кай Фриэссга уйланди. Уларнинг Мариа ва Cарл исмли икки фарзанди бор[1][3]. У, шунингдек, Неw-Жерси штатининг собиқ ҳарбийси ва УСГС тадқиқот гидрологидир.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Лйндон Б. Жоҳнсон Спаcе Cентер. „Марио Рунcо, Жр.“ (ПДФ). Биограпҳиcал Дата. НАСА (2018-йил январ). 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-май 2021-йил.
- ↑ Лйндон Б. Жоҳнсон Спаcе Cентер. „Астронаут Марио Рунcо Жр. Ретирес фром НАСА“. Пресс Релеасес. НАСА (5-январ 2018-йил). 2021-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-май 2021-йил.
- ↑ Лйндон Б. Жоҳнсон Спаcе Cентер. „50 Еарс оф НАСА анд Стар Трек Cоннеcтионс“. НАСА Ҳисторй. НАСА (3-июн 2019-йил). 2021-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-май 2021-йил.