Маржон денгизи - Тинч океандаги ярим ёпиқ денгиз. Австралиянинг шимоли-шарқий қирғоғи, Янги Гвинея, Янги Каледония ороллари оралиғида, шимоли-ғарбда Торрес бўғози орқали Ҳинд океани билан туташган. Майдони 4068 минг км². Ўртача чуқурлиги 2394 м, энг чуқур жойи 9174 м. Денгизда маржон рифлари (жумладан, Катта Тўсиқ рифи) ва орол кўп. Кема юриши жуда хавфли. Тубининг релефи нотекис, ўрқирли. Айланма оқимлар бор. Ғарбий чеккасидан Шарқий Австралия оқими бошланади. Сувининг юза қисмида температура жанубда августда 19° дан февралда 24°гача, шим.да йил давомида 28° атрофида. Шўрлиги 35,5°/0О. Сув қалқиши нотекис. Акула, учар балиқлар бор. Асосий портлари: Кернс (Австралия), Порт-Морсби (Янги Гвинея ороли), Нумеа (Янги Каледония ороли)[1].

Маржон денгизи
Координаталари 40°Н 135°Э / 40°Н 135°Э / 40; 135
Юзаси 4 791 000 км2
Ўртача чуқурлиги 2 394 м
Энг катта чуқурлиги 9 140 м
Сув ҳажми 11 470 000 км3

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил