Қарши марказий стадиони кўп мақсадли стадион бўлиб, ҳозирги вақтда ушбу стадиондан асосан футбол спорти ўтказилиб келинади. Стадион Насаф Қарши футбол жамоасининг уй стадиони ҳисобланади.[1][2]

Қарши марказий стадиони
Қарши марказий стадиони
Жойи Қарши, Ўзбекистон
Қачон очилган 2006
Қачон таъмирланган 2008-2009, 2016-2017-йиллар
Эгаси Насаф Қарши
Юзаси Чим
Меъмор Собир Тошев
Самарқанд
Ҳажми 21 000 (фақат ўриндиқлар)
Майдон ўлчами 104м х 68м
Майдон эгалари
Насаф Қарши
Вебсайт
Насаф Қарши вебсайти

Стадион тарихи

Реконструксиядан кейин стадионда илк учрашув 2008-йили 8-августда маҳаллий „Насаф“ клуби Андижоннинг „Уз-Донг-Жу“ клуби билан ўйнаган. Реконструксиядан олдин стадион ўз бағрига 33,000 томошабинни сиғдира оларди, кейин эса 17,750 томошабин, шулардан, 180 та ВИП ўриндиқлари, 220 та ўриндиқ пресса ва 6 та ўриндиқлар футбол шарҳловчилари учун мўлжалланган.

„Марказий“ ўйингоҳ турли хил халқаро мусобақалар ОФК Кубоги, Осиё чемпионлари лигаси, 21 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақаси ва 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақаси ўйинларига мезбонлик қилган. 2011-йилда Қарши шаҳрида бўлиб ўтган ОФК Кубоги финалида „Насаф“ жамоаси Қувайтнинг „Қувайт СК“ жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб Ўзбекистонда клублар ўртасида биринчи халқаро мусобақа ғолиблигини қўлга киритган. 2016-2017-йилги мавсумда стадионда яна қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва ҳозирги ҳолатига келтирлди.[3] Илгари 16 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирган, таъмирдан сўнг стадион 22 мингдан ошиқ томошабин футбол учрашувларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишди. Стадион минбарлари Европанинг замонавий стадионларидаги сингари футбол майдонига яқинлаштирилди. Қурилиш-тамирлаш ишлари „Насаф“ жамоаси муассиси, йирик саноат корхоналардан бири Шўртангазкимё мажмуаси қурилиш бригадаси томонидан амалга оширилди. Реконструксия ишларидан кейин майдонда илк ўйин 2017-йилнинг 30-июнда Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида „Насаф“-"Қўқон-1912" жамоалари учрашуви бўлди[4]. Қаршида ўтказилган илк учрашувда Насаф рақибларини йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этишди[5].

Тавсифи

Қарши „Марказий“ ўйингоҳи 2006-йилда Қарши шаҳри мезбонлик қилган „Умид ниҳоллари“ мусобақаси учун қурилиб, фойдаланишга топширилган. 2008-йилда „Насаф“ футбол клуб уй учрашувларини айнан шу ўйингоҳда қабул қилишни бошлаган. 2011 ва 2017-йилларда қайтда таъмирланган.[6][7][8] Дастлаб ўйингоҳ 16 000 мухлисга[9] мўлжалланган бўлса, ҳозирги вақтда 21 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.[10][11] „Марказий“ стадион халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради. Ўйингоҳда 4 та кийим алмаштириш хонаси, 12 та юқори мартабали меҳмонлар ВВИП хонаси, 900 ВИП ўриндиқлари, 2 та тиббиёт хонаси, 2 та ҳакамлар хоналари мавжуд.

Қарши „Марказий“ стадиони

   Адрес    Қарши ш. Мустақиллик-5.
   Телефон   (+998 75) 221 16 15
   Факс    (+998 75) 221 50 94
   Фойдаланишга топширилган вақти 2006 йил
   Архитектор    Собир Тошев (Самарқанд)
   Биринчи учрашув  „Насаф“ — „ЎзДонгДжу“ 2:0 (08.08.2008 й.)
   Майдон ўлчами    104х68
   Томошабинлар сиғими    16.000
   Секторлар сони    20
   Меҳмонлар сектори    5-сектор
   Майдон қопламаси    „Спортмастер“ (Дания)
   Ёритиш мосламаси    1200 люкс
   ВИП-ложа    226 ўриндиқ
   ТВ-позисия    12
   Шарҳловчилар хонаси      6 та
   ОАВ ложаси    144 ўрин
   Видео табло    Рангли,  16*9ўлчамли
   Роботлаштирилган тасвир мажмуаси        РОБЙCАМ3Д   „Камера Паук“
Кўчма телевизион стансия (КТС) -  „ҲДТВ“    КТС „МАН“автомобилида ўрнатилган

Мусобақалар

2011-йилнинг 29-октабрида ушбу стадион 2011-йилги АФC кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилади ва ўшанда Насаф клуби Қувайтнинг Куwаит СC клубини 2-1 ҳисобида мағлуб этиб АФC кубоги соҳибига айланган эдилар.

У-23 Осиё чемпионати олдидан ЎФА раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов бошчилигидаги У-23 Осиё кубоги Ташкилий қўмитаси вакиллари мезбонликка номзод Қаршидаги стадион ва шароитларни кўздан кечирди[12]. 2022-йил Ўзбекистонда мезбонлигида ўтказилган У 23 Осиё Чемпионатининг мезбон стадионларидан бири[13][14] сифатида учрашувларни қабул қилди.[15]

Қарши марказий стадионида бўлиб ўтган ўйинлар[16]:

  • 1-июн, Чоршанба. 18:00. Австралия — Қувайт
  • 1-июн, Чоршанба. 22:00. Иордания — Ироқ
  • 4-июн, Шанба. 18:00. Ироқ — Австралия
  • 4-июн, Шанба. 22:00. Қувайт — Иордания
  • 7-июн, Пайшанба. 18:00. Ироқ — Қувайт
  • 7-июн, Пайшанба. 22:00. Ўзбекистон — Эрон

Шунингдек Қарши марказий стадиони Насаф жамоасининг Осиё чемпионлар лигаси бахсларида уй стадиони сифатида хизмат қилади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „АФC Cуп: АТК Моҳун Баган оустед афтер 0-6 друббинг ат ҳандс оф ФC Насаф“. Фирст Пост. Қаралди: 2021-йил 23-сентябр.
  2. ↑ „Қаршидаги "Марказий" стадионнинг ҳозирги ҳолати“. 2023-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-апрел.
  3. ↑ „Қаршида “Марказий” стадиони танатанали очилиши бўлиб ўтади“. 2022-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  4. ↑ „Янги қиёфадаги “Марказий” стадион яна мухлисларни о'з баг'рига чорлади“.
  5. ↑ „Қарши марказий стадиони та'мирдан кейин илк учрашув“.
  6. ↑ „“Насаф” жорий мавсумда илк марта “Марказий” стадионда машг'улот о'тказди“ (05 ию 2017). 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  7. ↑ „“Марказий” стадион қачон ишга тушади?“ (2017-йил 20-феврал). 2024-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  8. ↑ „Насафнинг янгиланган стадиони“ (2017-йил 3-июл). 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  9. ↑ „Қаршида “Марказий” стадиони танатанали очилиши бўлиб ўтади“ (2017-йил 23-июл). 2022-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-июл.
  10. ↑ „Қаршидаги "Марказий" стадионга чим ётқизишда Рўзиқул Бердиев ва футболчилар ҳам иштирок этишди ФОТО“ (16 мар 2017). 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
  11. ↑ „Янги қиёфадаги “Марказий” стадион яна мухлисларни о'з баг'рига чорлади+ФОТО“. 2023-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-март.
  12. ↑ „Равшан Эрматов У-23 Осиё чемпионати олдидан Қаршидаги стадион ва шароитларни ко`здан кечирди“. 2023-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-август.
  13. ↑ „У-23 Осиё кубоги. Қаршидаги стадион мусобақага тайёр“ (2022-йил 31-май). 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-май.
  14. ↑ „"Марказий" стадиони О'збекистон У-23 - Эрон У-23 учрашувига шай!“. 2023-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-март.
  15. ↑ „"Марказий" стадиони Ўзбекистон У-23 — Эрон У-23 учрашувига шай!“ (2022-йил 7-июн). 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-июн.
  16. ↑ „У-23 Осиё чемпионати. Қайси стадионда қайси ўйинлар бўлди“.

Ҳаволалар