Marks Jumaniyozov
Маркс Жуманиёзович Жуманиёзов (1938-йил 18-август, Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Оёқдўрмон қишлоғи — 2012-йил 27-декабр, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбек давлат арбоби, Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири. 1994-йилда „Шуҳрат“ медали билан мукофотланган[1].
| Маркс Жуманиёзов | |
|---|---|
| Файл:Маркс Жуманиёзов.жпг | |
|
Мансаб даври 1992-йил 27-январ – 1996-йил 11-сентабр | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Абдулҳошим Муталов Ўткир Султонов |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Искандар Юсупов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
18-август 1938-йил Янгибозор тумани, Хоразм вилояти |
| Вафоти |
27-декабр 2012-йил (74 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Маълумоти | Тошкент ирригация ва мелиорация институти |
| Мукофотлари |
|
2008-йилда Маркс Жуманиёзовнинг „Эсимда қолган онлар“ номли китоби оммага тақдим этилган. Мазкур китобда бутун ҳаёти давомида ўз халқига хизмат қилган ва ўз элининг меҳрига, ҳурматига сазовор бўлган фидойи ва меҳнаткаш инсон Маркс Жуманиёзов севимли касби муҳандислик, қишлоқ хўжалиги мутахассислиги ҳақида жўшиб, фахрланиб ёзган. Маркс Жуманиёзов нафақат қишлоқ хўжалиги ходими бўлиб қолмасдан ҳаётида жуда кўп соҳаларга қизиқиб, уларнинг вакиллари билан учрашиб, дўстлашиб баҳслашиб турган. Рисолада турли соҳа вакиллари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган[2].
Айниқса, Хоразм воҳасининг санъатга шайдо эли ва бу элнинг қадимий бетакрор мусиқаси, қатор элга таниқли санъаткорлари Ҳожихон Болтаев, Комилжон Отаниёзов, Отажон Худойшукуров кабилар ҳақида ҳам чуқур ва қизиқарли маълумотлар берилган.
Маркс Жуманиёзов ўзининг меҳнацеварлиги ва раҳбарлик қобилияти билан Хоразм тарихида ёрқин из қолдирган. Унинг иши нафақат ҳудудда, балки бутун Ўзбекистон аграр соҳасида сезиларли таъсир кўрсатган.
Биографияси
Маркс Жуманиёзов 1938-йил 18-августда Янгибозор тумани Оёқдўрмон қишлоғида туғилган, кейин Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатгандан сўнг механик-муҳандис сифатида ўқиган. „Хоразмсовхозвдстрой“ трестини бошқарган ва шоли етиштириш учун қумли ерларни ўзлаштиришга катта ҳисса қўшган. 1975—1990-йилларда Хонқа, Урганч ва Янгибозор туманларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 1990-йил апрелдан Хоразм вилояти „Селхознабремонт“ уюшмасининг раиси бўлиб ишлаган[3].
1992-йил 27-январда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими этиб тайинланди[4][5]. 1996-йилгача ҳоким лавозимида ишлаган[6].
1997-йил ноябрга қадар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири, сўнгра Давлат карантин хизмати бошлиғи сифатида ишлаган[7].
Манбалар
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1994-йил 26-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994-йил 25-августдаги „Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинганлигининг уч йиллиги муносабат билан мукофотлаш тўғрисида“ ги фармон“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).[сайт ишламайди]
- ↑ Эсимда қолган онлар.
- ↑ „Выпуск № 18 (22738) | Правда Востока“. пресс.натлиб.уз. 2021-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-апрел.
- ↑ „Выпуск № 19 (22739) | Правда Востока“. пресс.натлиб.уз. 2021-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-апрел.
- ↑ ҳттпс://лех.уз/доcс/-236474
- ↑ ҳттп://хоразмий.уз/уз/пагес/виэw/149
- ↑ „ДЖУМАНИЯЗОВ Маркс Ж. | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. Қаралди: 2021-йил 29-апрел.
- ↑ „Дунёузбеклари.cом- журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси“. www.дунёузбеклари.cом. 2021-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-апрел.
- 18-avgustda tugʻilganlar
- 1938-yilda tugʻilganlar
- Yangibozor tumanida tugʻilganlar
- 2012-yilda vafot etganlar
- 27-dekabrda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Shuhrat medali sohiblari
- Oktabr Inqilobi ordeni sohiblari
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Xorazm viloyati hokimlari
- Oʻzbekiston viloyatlari hokimlari
- Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muxandislari instituti bitiruvchilari
- Ishlamaydigan fayl havolalari bor sahifalar
