Marmara universiteti
Мармара университети (туркча: Мармара Üниверситеси) — Туркиядаги энг қадимий ва нуфузли давлат университетларидан бири. Мармара денгизи номи билан аталган бу университет 1982-йилда университет сифатида ташкил этилган. Бироқ, ундан аввал унинг ташкил этилиши 1883-йилга бориб тақалади, ўшанда у Истанбул марказидаги уйда Ҳамидие олий тижорат мактаби (Ҳамидие Тиcарет Мектеб-и Âлиси) сифатида ташкил этилган[2]. Университет Истанбулнинг ҳар икки Осиё ва Европа қисмида жойлашган кампусларига эга[3]. Университетда таълим беш тилда: турк, инглиз, немис, франсуз ва араб тилларида олиб борилади, бу эса уни Туркиядаги ягона кўп тилли университетга айлантиради. Университет таркибида 21 та факултет, 12 та институт ва 4 та касб-ҳунар мактаби мавжуд бўлиб жами 70,000 дан ортиқ талаба таҳсил олади.
Мармара Üниверситеси | |
|
| |
Илгариги номи |
Ҳамидие Тиcарет Мектеб-и Âлиси (1883-1959) Истанбул Эcономй анд Cоммерcе Аcадемй (1959-1982) |
|---|---|
| Тури | давлат университети |
| Асос солинган санаси | 1883 |
| Раҳбари | Проф.Др. Меҳмет Эмин Окур [1] |
| Факултетлар | 2,835 |
| Талабалари | 70,000 дан ортиқ |
| Жойлашуви | , |
| Веб-сайти | мармара.эду.тр |
Тарихи
Университет 1883-йил 16-январда Султон Абдулҳамид ИИ даврида „Ҳамидие Тиcарет Мектеб-и Âлиси“ (Ҳамидие олий тижорат мактаби) номи билан Истанбулнинг Cаğалоğлу туманидаги бир ҳовлида фаолиятини бошлаган. 1887-йилда мактабни атиги 13 нафар талаба тамомлаган. 1924-йилда ушбу муассаса Туркияда эркаклар ва аёллар бирга таълим оладиган биринчи олий таълим масканига айланди. 1982-йил 20-июлда қабул қилинган янги қонун билан Академия ва унга қарашли турли факултетлар бирлаштирилиб, расман Мармара университети деб ташкил этилди.
Кампуслари



- Гўзтепе асосий кампуси — университетнинг бош ва энг катта кампуси бўлиб, у ерда ректорат ва кўплаб ижтимоий-гуманитар фанлар факултетлари жойлашган.
- Аcıбадем кампуси — санъат ва бошқа бўлимларни ўз ичига олган ҳудуд.
- Анадолуҳисарı кампуси — спорт фанлари ва баъзи бошқа бўлимлар жойлашган тарихий ҳудуд.
- Бағларбаşı кампусу — асосан теология факултети учун мўлжалланган.
- Картал кампуси — Асосан икки йиллик профессионал таълим дастурлари учун хизмат қилади.
- Меҳмет Генç кампуси - собиқ Истанбул Şэҳир университети ҳудуди бўлиб, ҳозирда Мармара университетининг йирик мажмуаларидан бирига айланган.
- Реcеп Таййип Эрдоğан Малтепе кампуси — энг замонавий мажмуа бўлиб, бу ерда асосан тиббиёт йўналишлари: Тиббиёт, Фармацевтика, Стоматология ва Соғлиқни сақлаш фанлари факултетлари фаолият юритади.
- Султанаҳмет кампуси - университетнинг тарихий рамзи бўлиб, ҳозирда асосан маъмурий мақсадларда ва тарихий аҳамиятга эга бино сифатида фойдаланилади.
- Пендик Мармара университети касалхонаси - бу ерда Мармара университетининг Пендик ўқув ва тадқиқот шифохонаси ҳамда айрим тиббий бўлимлар жойлашган.
Факултетлари
- Тиббиёт факултети
- Стоматология факултети
- Ҳуқуқшунослик факултети
- Иқтисодиёт ва бошқарув фанлари факултети
- Отатурк педагогика факултети
- Фармацевтика факултети
- Санъат ва фанлар факултети
- Тасвирий сан’ат факултети
- Илоҳиёт факултети
- Коммуникация факултети
- Муҳандислик факултети
- Технология факултети
- Тиббий таълим факултети
Битирувчилари
Манбалар
- ↑ „Мармара Университй Овервиэw“.
- ↑ „Мармара Университй“ (эн). Тимес Ҳигҳ Эдуcатион (2021-йил 30-ноябр).
- ↑ „Мармара Университй“ (эн). www.мармара.эду.тр. 2017-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-октябр.