Marokashliklar
(Marokashlikdan yoʻnaltirildi)
Марокашликлар, марокаш араблари — халқ, Марокашнинг асосий аҳолиси (19,4 млн.киши). Жазоир (70 минг киши), Тунис (15 минг киши), Франсия (500 минг киши), Белгия (100 минг киши)да ва бошқа мамлакатларда ҳам яшайди. Умумий сони 20,35 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Араб тилининг марокаш шевасида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Халқ хўжалигининг етакчи саноат тармоқлари — автомобилсозлик, маҳаллий ва халқаро туризм, қурилиш саноати, ўрмон хўжалиги, виночилик, тамаки, ситрус мевалари етиштириш. Марокашликлар саноатида резина, пробка, фосфат етакчи ўрин эгаллайди. Марокашликлар азалдан деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, косиблик ва савдогарлик билан шуғулланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |