Marshall orollari
Маршалл ороллари — Тинч океандаги архипелаг, Микронезияда жойлашган. Бир неча юз маржон орол, атолл ва рифлардан иборат. Маршалл Оролларини 1529-йилда испан денгизчи сайёҳи А. Сааведра европаликларга маълум қилган. Оролларни кейинроқ инглиз тадқиқотчилари Д. Гилберт ва Ж. Маршалл мукаммалроқ ўрганганлар. Оролларда Маршалл Ороллари Республикаси жойлашган[1]. Архипелаг бир неча юз оролнинг 2 гуруҳи: Радак ва Раликдан иборат. Пойтахти Мажуро оролдаги Мажуро шаҳри Маъмурий жиҳатдан 25 туман (дистриcт)ра бўлинган. Деярли барча аҳолиси микронезлар ирқий тоифасига кирувчи маршалликлар; протестантликка эътиқод қилади. Соҳил чизиғининг узунлиги 370,4 км. Маршалл ороллари республикаси Ралик ва Ратак занжирларидан ташкил топган Маршалл ороллари архипелагининг 29 та атолли ва 5 та оролида жойлашган . Умумий ер майдони 181,3 км²; лагуналар эгаллаган ҳудуд 11673 км².Аҳолиси- 55 000 киши (дунёда 212-ўрин). Президенти-Ҳилда Ҳайн асосий давлат ишларини бажаради.
Маршалл Ороллар Республикаси Аолепāн Аорōкин М̧ажеļ
| |
|---|---|
| Шиор: "Жепилпилин ке эжукаан" | |
| Мадҳия: Форевер Маршалл Исландс | |
|
| |
| Пойтахт | Мажуро |
| Расмий тил(лар) |
Маршаллча Инглизча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Кессаи Ноте | |
| Мустақиллик (БМТ васийликдаги АҚШ ма'муриятидан) | |
• Сана |
21-октабр 1986 |
| Майдон | |
• Бутун |
316 км2 (189-ўрин) |
• Сув (%) |
<1 |
| Аҳоли | |
• 2016-йилги рўйхат |
53,263 (174-ўрин) |
| • Зичлик | 293/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$ мил. |
• Жон бошига |
АҚШ$0 |
| Пул бирлиги | АҚШ Доллар (УСД) |
| Вақт минтақаси | УТC+12 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+12 |
| Қисқартма | РМ |
| Телефон префикси | 692 |
| Интернет домени | .мҳ |
|
| |
Давлат тузуми
Маршалл ороллари — республика, АҚСҲ билан „эркин уюшган“ давлат. 1979-йил 1-майдаги конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — президент (2000-йилдан Кессаи Ноут), у парламент аъзолари орасидан 4 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимияти — парламент, у аҳоли томонидан 4 йил муддатга сайланади. Ижроия ҳокимиятни президент амалга оширади, у парламент аъзолари орасидан ҳукумат аъзоларини танлаб олади.
Табиати
Ер юзаси пасттекислик, асосан, маржон оҳактошлардан таркиб топган. Икдими шимолида тропик, пассатли, жанубида субекваториал. Йиллик ёғин 2000–4000 мм. Бутазорлар, кокос палмазорлари ва доим яшил ўрмонлар бор, ички қўлтикдар атрофида мангра буталари усади.
Тарихи
Маршалл оролларини 1529-йилда испан денгизчи сайёҳи Алваро де Сааведра кашф этган, 1788-йилда эса инглиз тадқиқотчилари Ж. Маршалл ва Т. Гилберт муфассал ўрганганлар. Ороллар Ж. Маршалл номи билан аталган. Тинч океаннинг ғарбий қисмида жойлашган Мариана, Каролина ва Маршалл ороллари, шунингдек, Палау орол ХВИИ асрдан ХИХ асргача Испания мустамлакаси бўлган. 1885-йилда Германия Испаниянинг заифлашувидан фойдаланиб, Маршалл рол.ларини тортиб олди. 1914-йилда ороллар Япония кулига ўтди, 1920-йилда Миллатлар лигаси Японияга шу оролларни бошқариш мандатини берди. 1945-йилда оролларни америкаликлар босиб олди, 1947-йилда эса БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорига биноан, Микронезия (оролларнинг умумий номи) БМТнинг АҚСҲ бошқарувидаги ер-мулкига айлантирилди. 1952-йилгача Тинч океандаги васийлик ҳудуди ороллари АҚСҲ ҳарбийденгиз флоти қармоғида турди, сўнгра АҚСҲ Ички ишлар вазирлигига олиб берилди. 1962-йилда васийликдаги ҳудуд оролларида Америка олий комиссари бошчилигидаги фуқаро маъмурияти жорий этилди. 1964-йилда маҳаллий қонун чиқарувчи орган сифатида чекланган ҳуқукли Микронезия конгресси таъсис этилди. 1967-йилда Микронезия конгресси оролларнинг бўлажак сиёсий мақомини белгиловчи комиссия тузди. АҚСҲ билан узоқ давом этган музокара жараёни натижасида васийликдаги ороллар ҳудудидан тўрт мустақил сиёсий маъмурий бирлик ажралиб чиқди. Шулардан бири — Маршалл оролларида 1979-йилда республика эълон қилинди. АҚСҲ васийлигидан озод бўлиб, у билан „эркин уюшган“ давлатга айланган Маршалл ороллари ўзини ўзи бошқариш ва ташқи сиёсат соҳасида муайян мустақиллик мақомига эга бўлса ҳам, мудофаа, молия ва ташқи ишлар масалалари АҚСҲ ихтиёрида. Маршалл оролларида ягона Бирлашган демократик партия фаолият кўрсатади. Маршалл ороллари — 1991-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 1-май — Конституция куни (1990).
Хўжалиги
Аҳоли, асосан, балиқ овлаш ва деҳқончилик билан шуғулланади, фосфат қазиб чиқаради. Кокос палмаси, нон дарахти ўстиради, таро ва батат етиштиради. Четга кокос ёғи, копра, балиқ маҳсулотлари, маҳаллий ҳунармандчилик буюмлари ва фосфат чиқаради. Четдан озиқ-овқат, машина ва асбоб-ускуналар олади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: АҚСҲ, Япония. Пул бирлиги — АҚСҲ доллари. „Маршалл айлендз газетт“ („Маршалл ороллари газетаси“, 1982-йилдан) газ.си, „Маршалл айлендз джорнел“ („Маршалл ороллари журнали“, 1970-йилдан) ҳафтаномаси нашр этилади. Маршалл Ороллари радиоси хукуматга қарашли тижорат маҳкамаси бўлиб, инглиз ва маҳаллий тилларда эшиттиришлар олиб боради. Кважалейн оролдаги АҚСҲ ҳарбий базасида телемарказ мавжуд[1].
Ҳарбий
Тинч океанида жойлашган Микронезиядаги бу давлатнинг пойтахти Мажуро шаҳридир. Кўплаб майда ороллардан иборат бу мамлакатда 64 мин аҳоли истиқомат қилади. Бу давлат мудофааси бўйича жавобгарликни АҚШ ўз зиммасига олган. Гренада Кариб денгизининг жанубий шарқидқа жойлашган бу орол давлат ҳам ўз қуролли кучларига эга эмас. Хужумга учраган чоғда, Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Доминикан республикаси каби давлатлар химояга чиқишади. Лекин бу давлатларнинг ўзлари етарли ҳарбий кучларга эга эмаслиги учун барибур АҚШдан мадад кутишга тўғри келади[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Абдулатиф Атхамов. АРМИЙАСИЗ ДАВЛАТЛАР[сайт ишламайди]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |