Маруся Чурай (1625—) — Хмелницкий даврининг ярим афсонавий украин халқ қўшиқчиси ва шоираси, афсонага кўра Полтавада яшаган.

Маруся Чурай
Таваллуди 1625
Вафоти 1653
Полтава
Тахаллуси Маруся Чураивна
Ижод қилган тиллари украин тили

Маруся Чурай бир қатор қўшиқларнинг муаллифи ҳисобланади: „Ой, не ходи, Грицю“, „Котилися вози з гори“, „Засвіт встали козаченки“. Маруся Чураивна номи билан ҳам танилган.

Биографияси

Афсонага кўра, Маруся Чурай 1625-йилда казаклар юзбошиси Гордей оиласида туғилган.

Павлюк билан бирга қатл этилган отасининг ўлимидан сўнг, онаси билан Полтавада яшаш учун қолади. Ёшлигида қизнинг кўплаб мухлислари бўлган, улар ёш казак Иван Искрага бор эди, лекин Полтава полки байроқдорининг ўғли, эмикдоши Гриц Бобренко билан яширнча унаштирилади. 1649-йилда Хмелницкий қўзғолини бошланганда, Гриц қайтишга ваъда бериб, урушга кетади. Қиз уни 4 йил давомида кутган. Аммо Полтавага қайтиб келган, Гриц энди Марусяга эътибор бермайди, чунки у бошқасини, яъни бадавлат полтавалик Мартин Пушкарнинг жияни Галя Вишниякни севиб қолиб, унга уйланган. Маруся Чурай бундай йўқотишга чидай олмайди ва ўзини заҳарлашга қарор қилди, аммо тасодифан заҳарни Гиц ичиб юборади (бошқа версияга кўра эса Маруся Чурай уни атайлаб заҳарлаган).

1652-йил ёзида Полтава суди Марусяни ўлимга ҳукм қилади. Ҳукм матни Украина Фанлар академиясининг Марказий илмий кутубхонасидаги ХВ—ХВИИ асрлардаги казак қонунчилиги материалларида сақланмоқда. Бу Маруся Чурайнинг мавжудлиги эканлигининг ягона далилидир. Баъзи маълумотларга кўра, Иван Искра Чурайнинг отаси қилган хизматлари сабабли Хмелницкийнинг афв мактубини қатл этилиш жойига олиб келиб, топширган.

Маруся Чурай 28 ёшида 1653-йилда Полтавада авф этилганидан кўп ўтмай сил касаллигидан вафот этган ёки монастирлардан бирининг роҳибаси бўлган[1].

Ушбу афсона асосида Лина Костенконинг „Маруся Чурай“ романи ёзилган. Асар ёзувчи Григорий Бораковскийнинг „Маруся Чурай — украинская песнетворка“ (1887) тарихий драмаси асосида яратилган[2].

Қўшиқлари

Шоира 20 га яқин қўшиқ муаллифи. Қуйидаги машҳур қўшиқлари:

  • „Як с тобою ми спознавалис“
  • „Чи ти, миллий, пилом припав“
  • „Шумит гуде дібровонка“
  • „Зелененкий барвіночку“
  • „Над моею хатиною“
  • „На городі верба рясна“
  • „Чом не гудут буйні вітри“
  • „Чого ж вода каламутна“
  • „В кінсі греблі шумлят верби“
  • „Летит галка через балку“

Хотира

2006-йил 14-апрелда Н. В. Гогол номидаги Полтава вилоят мусиқали драма театри биноси олдида, Ленин кўчасидаги Театралная майдонида афсонавий Маруса Чурай ҳайкали ўрнатилган.

Манбалар

  1. ↑ „Чурай, Маруся“. ҳистпол.пл.уа. Қаралди: 2023-йил 9-ноябр.
  2. ↑ Галина Пивоварова. „Григорій Бораковський: драматург за покликанням“ (ук). www.днипро.либр.дп.уа. 2023-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-ноябр.