Masharip Quvaqov
Машарип Қувақов (1938.13.5 — Хонинг умумий разм вилояти, Боғот тумани Бешариқ кўриниши. қишлоғи — 2002-йил, 1-феврал) — қишлоқ хўжалиги новатори, Ўзбекистон Қаҳрамони (1997). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими (1994). Тошкент халқ хўжалиги институтини тугатган (1966). Меҳнат фаолиятини 1955-йилдан Боғот туманидаги Нариманов (кейинчалик Искандар Дўсов номидаги) жамоа хўжалигида ҳисобчи вазифасидан бошлаган. Шу хўжаликда ёшлар ташкилоти етакчиси, бош иқтисодчи (1968—70), „Боғот“ сзи директори (1974—1986), Хоразм вилояти агросаноат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари (1986—91). 1991-йилдан „Боғот“ (ҳозирги М. Қувақов номидаги) ширкат хўжалиги бошқаруви раиси. Қувапов раҳбарлик қилган хўжалик узоқ йиллар давомида пахта, шоли ва буғдойдан юқори ҳосил етиштиришга эришди. Хўжаликда суғориладиган ерлар 3000 гектарга етказилди. Шолидан 1999-йилда 50 с/га, буғдойдан 65 с/га, пахтадан 32,3 с/га ҳосил олинди. Хўжаликда республикада биринчи бўлиб кузги буғдойдан бўшаган майдонларга шоли ниҳолини ўтқазиб экиш усули муваффақиятли жорий қилинди.
Ширкат хўжалиги марказий қўрғонида бюсти ўрнатилган (2004).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |