Mashina

Машина (лотинча: мачина — қурол, қурилма) — бир турдаги ҳаракат энергиясини иккинчи турдаги ҳаракат энергиясига айлантириш, материаллар ёки ахборотларни ўзгартириш, алоқа ўрнатиш, юк ва одамларни ташиш учун мўлжалланган механизм ёки механизмлар мажмуи. Жамиятдаги ишлаб чиқариш кучларининг энг муҳим таркибий қисми, йирик машинали ишлаб чиқаришнинг моддий негизи, алоқа ва транспортнинг асосий воситаси ҳисобланади. Машина — фантехника инқилобининг асоси. Машина айни пайтда ҳам меҳнат қуроли ҳам меҳнат маҳсулоти ҳисобланади. Инсон кадимдан ўз меҳнатини енгиллаштириш учун турли-туман қурол ва қурилмаларни яратишга уриниб келган. Мола, омоч, чархпалак, урчуқ, чарҳ, дуг, тўқувчилик дастгоҳлари (дўконлари), чўт, палахмон, пилтатўп, шамол тегирмони ва бошқа воситалар М. яратиш борасидаги уринишлар эди. Шунинг учун илгари М. инсон меҳнатини осонлаштирадиган механик тизим деб тушунилган. Бора-бора у инсоннинг ақлий меҳнатини ва физиологик вазифасини ҳам бажарадиган мураккаб тизимга айланди.
Машинадан фойдаланиш меҳнатнинг маз-муни ва тарзини ўзгартириш, халқ хужалигининг барча тармоқларида меҳнатнинг даражасини бир-бирига яқинлаштириш ва ривожлантириш, иш унумдорлигини ошириш ва шу асосда юқори иқтисодий самарадорликка эришиш, меҳнатни машаққатли ва зерикарли гомушдан иштиёқ билан бажариладиган эҳтиёжга айлантиришнинг асоси ҳисобланади.
М. умуман ижро механизми (иш М.си), қаракатлантириш механизми, узатиш ва назорат-бошқариш қисмларидан иборат бўлади. Мас, тикув М.сининг ижро механизми унинг нинаси, пахта териш М.синики — шпинделлари ва ҳоказо, велосипеднинг ҳаракатлантирувчи қисми унинг педали, юлдузча ва занжирлари, автомобилнинг назорат-бошқариш қисми руллари ва турли асбоблари (тезликни, босимни ва бошқаларни курсатадиган асбоблар) дир. М.нинг энергетик, иш ва ах-борот (информация) хиллари бор. Энергетик М. исталган турдаги энергияни механик энергияга айлантириш учун мулжалланган (сув, шамол, буғ ва электр двигателлар, газ турбиналари, электр генераторлари ва бошқалар). Иш М.лари материалларнинг ҳолатини, хоссалари ва фазодаги вазиятини узгартириш учун мулжалланади. Бундай М.лар технологик ва транспорт М.ларига булинади. Технологик М. металлга ишлов бериш (кесиш, юниш, қирқиш, силликдаш ва ҳоказо) ва ёғочни қайта ишлаш, тўқимачилик, қ. ҳ., қурилиш, матбаа ва бошқаларда бажариладиган юмушларни ўз ичига олади. Транспорт М.си автомобил йўллари, темир йўл, ҳаво транспорта, автомобиллар, авиация, кўтариш кранлари, тепловозлар, кемалар ва бошқа воситаларни ўз ичига олади. Энергияни бир турдан иккинчи турга ўзгартириш, материалларга ишлов бериш ва ҳоказони инсон иштирокисиз бажаришда автомат машиналар, автомат линиялар ва автоматлаштирилган корхоналар қўл келади.
Ахборот М.си (информацией М.) маълумотларни қайта ишлаб узгартириш, яъни машина тилита ўтказиш ва стандартлаштириш, узатиш, дастурлар тузиш ва бошқа юмушларни ўз ичига олади (қаранг Кибернетика). Бунинг учун М.лар мажмуи, автоматик, информацион ва кибернетик жиҳозлардан фойдаланилади (яна қаранг Машинасозлик, Машинашунослик, Машина ва механизмлар назарияси).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |