Масжиди Калон (форсча — катта масжид) — Бухородаги меъморий ёдгорлик. ВИИИ—ИХ ва ХИИ асрларда қурилган Жомеъ масжиди ўрнида бунёд этилган йирик масжидлардан бири ҳисобланган[1]. (масжид ҳовлиси ва атрофида олиб борилган археологик текширишлар натижасида аниқланган). Ҳозирги кўриниши Бухоро хони шайбоний Убайдуллахон даврида 1514-йилда бунёд этилган. Ҳозирги кунда масжид Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.

Масжиди Калон
Муқобил номлари Масжиди Калон
Катта масжид
Умумий маълумот
Мақоми Тарихий обида
Тури масжид
Шаҳар Бухоро
Мамлакат Ўзбекистон
Қурилиши бошланган 1514-йил
Техник ҳолати
Материал пишган ғишт, ёғоч, ганч
Қаватлар сони 1
Минораи Калон ва Масжиди Калон

Тарихи

Масжиди Калон ёки Катта масжид асосий қисми ХИИ асрда қорахоний ҳукмдор Арслонхон даврида қурилган[2]. Бухоро хони шайбоний Убайдуллахон даврида масжид қурилиши 1514-йилда якунланган. Убайдуллахон даврида масжиднинг шарқий бош пештоқи қисмида катта таъмирлаш ишлари олиб борилади. 1542-йил масжид бош дарвозаси равоғида Бухоро хони Абдулазизхоннинг Бухоро аҳолисини солиқлардан озод қилиш ҳақидаги фармони матни келтирилган мармар тош ўрнатилган бўлган. Мазкур иш хаттот Нуриддин Муҳаммад ўғли Миршайх ал-Пуроний томонидан қилинган[3]. Мазкур масжид Пойи Калон мажмуасида жойлашган. Мажмуада Минораи Калон, Масжиди Калон, Мири Араб ва Амир Олимхон мадрасаси киради. Масжиди Калон олд томонида пештоқ бўлиб, деворий равоқлар билан безатилган. Масжид безаклари баъзилари сақланиб қолган ва қайта тикланган. Масжид олд қисмдаги қоплама остида уста Боязид Пуроний номи билан боғлиқ олти қиррали плиталардан ташкил топган безак ва ХВ асрга оид қадамали хошия борлиги аниқланган[4]. ХХ аср бошларида Уста Ширин Муродов ташаббуси билан масжиднинг эски кўриниши бўйича саккиз қиррали кўшкча қурилади. Масжиди Калон 1935-йил ғалла омбори сифатида фойдаланилган ва жума намозлари Мири Араб мадрасасида ўқилган. 1997-йилда Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносаби билан Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов фармонига биноан Масжиди Калон қайта таъмирланган[3]. Ҳозирги кунда масжид ўз фаолиятини олиб бормоқда.Юқорисидаги 16 равнақли дарчалар орқали атрофни кузатардилар

Меъморчилиги

Масжид тўғри тўртбурчак тарҳли (127х78 м), кенг ҳовли атрофини гумбазли бостирма айвон эгаллаган. 288 қубба (гумбазча) 208 устунга таянган. Улар ўзига хос маҳобатли кўринишга эга бўлиб, устунларга кейинчалик мурабба тарҳли поюстунлар ўрнатилган. Ҳовлининг тўрт томони марказида нақшинкор пештоқлар бор. Шарқдаги ташқи улкан пештоқ маҳобати ва муҳташам безаги билан алоҳида ажралиб туради. Масжиди калоннинг ташқи 7 эшиги бўлиб, асосий шарқий дарвоза олдида ва ичида кенг айвонлар жойлашган. Пештоқ равоғидаги болохона ва унинг ён томонидаги қиррали равоқлар кошин ва сирланган ғиштлар билан безатилган. Айниқса, ганчкори равоқлар алоҳида ажралиб туради. Пештоқ орқали ҳовли тўри (юқориси)даги хонақоҳ мақсурага ўтилади. Хонақоҳнинг ташқи пойгумбази баланд, мовий гумбази узоқдан кўзга ташланиб туради. Ички гумбаз ости бағалларига „қолибкори“ услубида қатор майда равоқча (16 та)лар ишланган. Меҳроб безаклари нафис кошинкорлик санъатининг юксак намунасидир, унда уста Боёзид Пуроний номи ва 1514-йил санаси кўрсатилган. Пештоқ олдидаги саҳнда кичик кўшк (павилон) бор, қурилиши (ХХ-аср)да Уста Ширин Муродов қатнашган.

Манбалар

  1. ↑ Ражабов 2016, с. 167.
  2. ↑ Ражабов 2016, с. 168.
  3. ↑ 3,0 3,1 Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 191.
  4. ↑ Бухоро шарқ дурдонаси 1997, с. 97.

Адабиётлар

Илмий адабиётлар

  • Ражабов Қ, Иноятов С.. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. ИСБН 978-9943-24-119-0. 
  • Абдухолиқов Ф, Ртвиладзе Э, Раззоқов А, Раҳимов К, Ҳакимов А, Абдуҳалимов Б, Мансуров А, Маннонов А, Муҳамедов Н. Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро. Тошкент: Узбекистан Тодай, 2016 — 560-бет. ИСБН 978-9943-4510-5-6. 
  • Азизхўжаев А Масъул муҳаррир. Бухоро шарқ дурдонаси. Тошкент: Шарқ нашриёти, 1997 — 232-бет. 
  • Зоҳидов П. Ш., Меъмор санъати, Т., 1978.[1]



  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил