Matadi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Матади — Конго Демократик Рес-публикасининг ғарбий чеккасидаги шаҳар, Конго дарёси эстуарийси яқинида, Атлантика океанига 150 км етмайди. Аҳолиси 180 минг киши (1990-йиллар охирлари). Йирик савдо-транспорт маркази. Порт орқали (йиллик юк ортиб-тушириш 1,5 млн. т чамасида) четга кончилик саноати ва рангли металлургия маҳсулотлари чиқарилади. Киншаса шаҳри билан темир йўл ва автомобил йўллари орқали боғланган. Озиқ-овқат (мамлакатда энг катта ун тортиш заводи), ёғочсозлик, кимё, металлсозлик саноати корхоналари бор. Балиқ овланади ва қайта ишланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |