Matla
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Матла (араб. — чиқиш ўрни, асоси) — 1) арузда ёзилган лирик шеър, асосан, ғазалларнинг биринчи байти. Бундаги ҳар икки мисра ўзаро қофиядош (а-а) бўлади. Кейинги байтларнинг иккинчи мисралари М.га қофиядош бўлиб келади (б-а, в-а, г-а, д-а ва ҳ.). Борди-ю ғазалнинг иккинчи байти ҳам унинг М. байтига тўлиқ қофиядош қилиб тузилса, у санъаткорлик ҳисобланади ва бундай санъат "Зеби матла" (матланинг ярашиғи, зеби) деб аталади. Унинг қофияланиш тартиби қуйидагича: а-а, а-а, б-а, в-а ва бошқа Ҳусни матладаги байт М.даги фикрга ҳар жиҳатдан ҳамоҳанг бўлиши талаб қилинади. Ўзбек шеъриятида бу санъатни биринчи бўлиб Навоий қўллаган; 2) мусиқада куй ва ашулаларнинг бошлангич қисмлари ифодаси, мусиқа терминологиясида даромад деб ҳам юритилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |