Matn

Матн (лотинча: техтус — мато; бирикма) — маълум моддий ташувчига боғланган инсон фикри; белгиларнинг умумий изчил ва тўлиқ кетма-кетлиги.
„Матн“ тушунчасининг иккита асосий талқини мавжуд: имманент (кенгайтирилган, фалсафий қарашларга йўғрилган) ва репрезентатив (асосан, хусусий муносабат акс этган). Имманент ёндашув матнда воқеликка холис муносабат билдириб, унинг ички тузилишини учинчи шахс томонидан ёритишга эътибор қаратишни назарда тутади. Репрезентатив ёндошув эса, матнни ташқи воқелик ҳақидаги маълумотни тақдим этишнинг махсус шакли сифатида кўриб чиқишни англатади.
Тилшуносликда „матн“ атамаси кенг доирада, жумладан, оғзаки нутқ намуналарида ҳам қўлланади. Матнни идрок этиш матн лингвистикаси ва психолингвистика доирасида ўрганилади. И. Р. Галперин матн хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтар экан, унга қуйидагича таъриф беради: „Матн бу ёзма ҳужжат шаклида об’эктивлаштирилган, турли хил лексик, грамматик ва мантиқий боғланишлар билан бирлаштирилган бир қатор баёнотлардан ташкил топган, ахлоқий характер, прагматик муносабат ва шунга мос равишда адабий қайта ишланган маълум бир хусусиятга эга бўлган ёзма хабардир“[1].
Матн хусусиятлари
Артикуляция
Матн, ўзига хос тарзда, бир нечта жумлалардан таркиб топади. Кенг ёритилган, мураккаб ҳажмга эга бўлган бир жумладан иборат ёзувни матн деб аташ мумкин эмас. Чунки матн бир нечта мустақил гапга ажралиши мумкин, бунда гап бўлаклари матнга эмас, балки мураккаб гапнинг синтаксис қонунларига кўра бирикади.
Асосий қоида - матн икки ёки ундан ортиқ жумладан иборат бўлади.
Матннинг семантик яхлитлиги
Матннинг семантик яхлитлиги мавжуд воқеликдаги боғланиш ва боғлиқликлар (ижтимоий ҳодисалар, табиат ҳодисалари, инсон, унинг ташқи кўриниши ва ички дунёси, жонсиз табиат обектлари ва бошқалар)ни акс эттиради.
Нутқ предметининг бирлиги гапнинг мавзусидир. Мавзу эса матннинг семантик ўзаги, унинг ихчамлаштирилган ва умумлаштирилган мазмунидир.
„Матн мазмуни“ тушунчаси нутқнинг ахборот мазмуни категорияси билан боғлиқ жараён бўлиб, фақат матнга хосдир. У ўқувчига ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликни, уларнинг барча соҳалардаги аҳамиятини муаллифнинг индивидуал муносабати орқали хабардор қилади, унга семантик яхлитлик беради.
Катта матнда етакчи мавзу бир қатор кичик таркибий мавзуларга, кичик мавзулар эса ўз навбатида параграфлар (микро-мавзулар)га бўлинади.
Матнда баён қилинаётган фикрнинг тўлиқлиги матннинг семантик яхлитлиги билан боғлиқ бўлиб, тўлиқ тугалланган, яхлит тугал мазмунга эга матн мазмунни тўлиқ акс эттирувчи сарлавҳани танлаш орқали амалга оширилади.
Шу тариқа матннинг семантик яхлитлигидан унинг қуйидаги хусусиятлари келиб чиқади:
- Матн — бу маълум бир мавзудаги баёнот;
- Матн сўзловчининг ниятини, асосий ғоясини ифодалаб беради;
- Ҳар қандай ҳажмдаги матн нисбатан автоном (тўлиқ) баёнотдир;
- Матнда гаплар мантиқий жиҳатдан боғланган бўлади;
- Матн учун унинг мазмунига мос сарлавҳа танлаш мумкин;
- Тўлиқ матн одатда бошланиш ва якунга эга бўлади.
Матн услублари ва турлари
Мантиқий бўлган минимал матн ёзув деб аталади. Бундан ташқари, бундай матнни эслатма деб аташ мумкин.
функсионал услублар
- илмий услуб
- Сўзлашув услуби
- Бадиий услуб
- Оммабоп (публицистик) услуб
- Расмий-идоравий услуб
Тури
- Ҳикоя
- Тасвирий
- Тавсифий матнларга бўлинади.
Яна қаранг
- Матн файли
- Фреэwритинг — бу ғайриоддий эчимлар ва ғояларни топишга ёрдам берадиган матнни тезда шакллантириш техникаси ва усули.
Манбалар
- ↑ Галперин И. Р. О понятии „текст“ // Материали научной конференсии „Лингвистика текста“.— Т. 1.— М., 1974.— С. 67.
Адабиёт
- Текст // Литературная энсиклопедия терминов и понятий / Под ред. А. Н. Николюкина. — Институт научной информации по общэственним наукам РАН[сайт ишламайди]: Интелвак, 2001. — Стб. 1063—1064. — 1596 с. — ИСБН 5-93264-026-Х.
- Галперин И. Р. Текст как объэкт лингвистического исследования. — М.: Наука, 1981.
- Каменская О. Л. Текст и коммуникация. — М.: Висшая школа, 1990.
- Топоров В. Н. Пространство и текст // Текст: семантика и структура (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-01 санасида архивланган). — М., 1983. — С. 227—284.
- Сорокин Ю. А. Психолингвистическиэ аспекти изучения текста. — М.: Наука, 1985.
- Лукин В. А. Художественний текст: Основи теории и элементи анализа. — М.: Ос-89, 1999.
- Чернявская В.Е. Лингвистика текста: поликодовост, интертекстуалност, интердискурсивност. М.: УРСС. 2009. — ИСБН: 978-5-397-00289-9.
- Чернявская В.Е. Лингвистика текста. Лингвистика дискурса. — М.: ЛЕНАНД. 2018. — ИСБН: 978-5-9710-4892-3.