Matvey Manizer
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Матвей Генрихович Манизер [1891.5(17).3, Петербург - 1966.20.12, Москва] — рус хдйкалтароши. Бадииёт акадимясининг ҳақиқий аъзоси (1947); Бадииёт акадимяси вице-президенти (1947—66). Штиглиц раем чизиш марказий билим юрти (1908—09), Петербург Бадииёт акадимяси (1911 —16)да таълим олган. М., асосан, монументал бронза ҳайкалтарошлиги соҳасида ижод қилган; унинг ижодига сўнгги академия мактаби анъаналарининг таъсири кучли. М.асарлари ғоясининг долзарблиги, реал, умумлашма образи билан дик,қатга сазовор. В. Володарский (Санкт-Петербургда, 1925), "1905-йил 9-январ қурбонлари" (Санкт-Петербург, 1931), Т.Г. Шевченко (Ҳарков, 1935, Киев, 1938), И. П. Павлов (Рязан, 1949) ва бошқа ҳайкаллар, Москва метро-политени ("Измайловский парки", 1994 ва бошқалар) бекатлари учун бир қатор бронза ҳайкал ва ҳайкаллар гуруҳини яратган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |