Matyoqub Qoʻshjonov
Матёқуб Қўшжонов Ўзбек адабиёцҳуноси ва мунаққиди. 1918-йил 5-майда ҳозирги Туркманистон Республикасининг Тошҳовуз вилояти Ҳалланг қишлоғида туғилган. Филология фанлари доктори (1972), Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг аъзоси (1979), Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1978), Ҳамза номидаги Давлат мукофоти лауреати (1977).
| Матёқуб Қўшжонов | |
|---|---|
| Таваллуди | 5-май 1918-йил |
| Вафоти |
16-август 2005-йил (87 ёшда) |
| Мукофотлари |
|
30-йилларнинг иккинчи ярмида Тошҳовуздаги ўқитувчилар институтида ўқиган. 1941–1945-йилларда урушда қатнашган, мерган бўлган. 1945–1950-йиллларда Ўрта Осиё Давлат университети филология факултетида ўқиган, имтиёзли диплом олган. 1950–1954-йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитаси аппаратида ишлаган. 1954–1957-йилларда Марказий Комитет қошидаги ижтимоий фанлар академияси аспирантурасида ўқиди. 1957–1960-йилларда САГУ филология факултетида ўқитувчи бўлди. 1960-йилдан Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, директор, бўлим бошлиғИ бўлиб ишлаган.
Матёқуб Қўшжонов 40 дан ортиқ илмий, адабий-танқидий, бадиа, тарихий биографик хотира китоблар муаллифи. ХХ асрда яшаган таниқли ёзувчилар, энг муҳим бадиий асарлар ҳақида олим рисолалар, адабий портретлар, танқидий очерклар ёзди. Абдулла Қодирий, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор ижоди талқини ва таҳлили олим фаолиятининг асосидир. Матёқуб Қўшжонов ўнлаб ўта жиддий, таҳлилий тақризлар муаллифи.
Олим ўзбек адабиёцҳуношлиги ва танқидчилигига илмий изчиллик олиб кирди. У характер муаммосига боғлиқ ҳолда сюжет, композиция, конфликт, бадиий тил ҳақида илмий-назарий тадқиқотлар яратди. Мустақиллик даврида Матёқуб Қўшжонов Абдулла Қодирий, Абдулла Орипов ижоди ҳақида тадқиқот яратди. Янги шароитда бир қанча асарларни янгича талқин ва таҳлил қилди.[1][2][3][4][5][6][7][8]
Манбалар
- ↑ * Ҳаёт ва маҳорат. Тошкент, Бадиий адабиёт нашриёти, 1962.
- ↑ * Ойбек маҳорати. Тошкент, Бадиий адабиёт нашриёти, 1965.
- ↑ * Сайланма. И ва ИИ жилд. Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982–1983/
- ↑ * Жизн. Характери. Мастерство (рус тилида). Тошкент, Издателство художественной литератури, 1963.
- ↑ * Шедрост таланта. Москва. «Совецкий писател», 1980.
- ↑ * Дагиш. Тошкент, «Халқ мероси нашриёти», 1997.
- ↑ * Қулжонов А. Илм ва ижод оламида. Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980, 149–171 саҳифалар.
- ↑ * Ўтаев Ў. Услуб ва маҳорат (адабий портрет). Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |