Махмуд Мусаевич Мусаев (1919.17.11, Хўжанд — 2003.22.1, Тошкент) — тарихчи олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1972). Тарих фанлари доктори (1965), профессор (1966). Қўқон педагогика билим юртини (1938), Тошкент юридик институтини тугатган (1948). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 1954—56 йилларда Москва ижтимоий фанлар академиясида ўқиган. 1950—58 йилларда партия ишида масъул ходим; Партия тарихи институти директори ўринбосари (1958—61). Тошкент халқ хўжалиги институтида кафедра мудири (1961-86), маслахатчи профессор (1987—2003). Илмий ишлари партия тарихи масалаларига, ёшлар тарбияси муаммоларига багишланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил