Maxsum
Махсум — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.
Махсум | |
|---|---|
Қишлоқ | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Жиззах вилояти |
| Туман | Бахмал тумани |
Этимологияси
Топоним араб тилидаги махдум сўзидан келиб чиққан. Ушбу сўз жаноб, хўжайин, устоз ёки пир каби маъноларни англатади ҳамда уламолар, руҳонийлар ва устозларга бериладиган унвон сифатида қўлланилган[1].
Адабиётларда ҳам бу сўз учрайди. Масалан, Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” асарида: “Махдумни мактабхона эшигида кўрган болалар чувурлашиб, сабоқ такрорлашга тутиндилар” жумласи келтирилган.
Қишлоқ номи ҳам қадимий бўлиб, ривоятларга кўра, бу ҳудудда дин пешволари яшаган. Шу сабабли қишлоқ уларнинг унвони билан номланган. Яъни устоз ва пирларга бўлган халқ ҳурмати қишлоқ номланишида ўз аксини топган.
Манбалар
- ↑ Нафасов Т. Ўзбекистон топонимлари изоҳли луғати. Тошкент, 2009.