Маями (инглизча: Миами) — АҚШдаги Флорида штатининг жануби-шарқий қисмидаги шаҳардир. Атлантика океани соҳилида. Аҳолиси 442 241 киши (2020) бўлиб, аҳоли сони бўйича Флорида штатида иккинчи, АҚШда эса 44-ўринда туради.[2] Денгиз порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатда энг йирик юк аэропорти бор. Круиз кемачилиги маркази. Йил давомида ишлаб турадиган иқлим курорти. Муҳим савдо-молия маркази. Машинасозлик, радиоэлектротехника, авиасозлик, полиграфия, тикувчилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Заргарлик буюмлари, тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқарилади. Ун-тлар, опера театри, бадиий музей, океанариум, ботаника боғи бор. Бисcайне бўғозидаги кўприклар орқали Маями-Бич шаҳарчаси билан боғланган. Соҳил бўйлаб меҳмонхона, санаторий, мотеллар жойлашган. Шаҳарга 1895-йилда асос солинган. Туризм ривожланган (ҳар йили 5 миллион чамасида турист келиб-кетади).[5]

Маями
Шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
Мамлакат АҚШ
Штат Флорида
Ҳукумат
 • Маёр Жулиа Туттле
Асос солинган 1896[3][4]
Майдон 143.1[1] км2 (55.3 кв ми)
Маркази баландлиги 42 м
Аҳолиси
 (2020[2])
442 241
Зичлиги 4 743.55 киши/км2
Вақт минтақаси УТC−05:00
Почта индекс(лар)и 33101-33299

Манбалар

  1. ↑ „2020 У.С. Газеттеэр Филес“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2021-йил 31-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „ҚуиcкФаcц: Миами cитй, Флорида“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2022-йил 23-март.
  3. ↑ Георге, Паул С. „Миами: Оне Ҳундред Еарс оф Ҳисторй“. ҲисторйМиами (1996). 2021-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
  4. ↑ Шаппеэ, Натҳан Д. (1961). "Форт Даллас анд тҳе Навал Депот он Кей Бисcайне, 1836–1926". Теқуэста 21: 13–40. Арчивед фром тҳе оригинал он 2021-08-26. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20210826152615/ҳттп://дигиталcоллеcтионс.фиу.эду/теқуэста/филес/1961/61_1_02.пдф. Қаралди: 2022-04-13. Маями]]
  5. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ўқиш учун

  • Элизабетҳ М. Аранда, Саллиэ Ҳугҳес, анд Элена Сабогал, Макинг а Лифе ин Мултиэтҳниc Миами: Иммигратион анд тҳе Рисе оф а Глобал Cитй. Боулдер, Cолорадо: Реннер, 2014.


Ҳаволалар