Maydon (fizika)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Майдон (физикада) — физиканинг асосий тушунчаларидан бири. Физик ҳодисалар маълум катталиклар билан тавсифланади. Фазовий нуқталарнинг ҳар бирида маълум бир қийматга эга бўлган бу катталиклар ҳолисаларни миқдорий цкшириш учун зарур функсиялардир. Фазолаги еки унинг айрим қисмилаги бирор физик катталикнинг тақсимот соҳаси мй физик катталикнинг майдони бўлади. Физик катталикнинг табиати (математик маъ-носи)га қараб, скаляр М. (тра М.и, босим М.и, потенсиал М. ва бошқалар), вектор М. (тезлик М.и, куч М.и, тезланиш М.и ва ҳоказо), тензор М. (деформация М.и, кучланишлар М.и ва ҳоказо) бўлиши мумкин. Фазодаги тақсимланган физик катталиклар хусусиятларини текширувчи назария М. назарияси дейилади.
М. сўзининг физик маъноси материя тушунчаси билан боғлиқ,. Физика текширадиган қолисаларда материя, умуман, икки шаклда — модда ва М. шаклларила учрайди. Модла ва М. тафовутларини ифолалашла тинч ҳолатдаги масса, эркинлик даражалари сони тушунчалари муқимлир. Масалан, молдатинч хрлатда массага эга, унинг эркинлик даражалари сони чекли; М.нииг эркинлик даражалари сони эса чексиз, у тинч хрлатла массага эга эмас ва қ.к. Физик М.лар жумласидан электромагнит М.ни кўрсатиш мумкин. Модла массага, энергияга, ҳаракат миқдорига, ҳаракат миқдори моментига эга бўлгани сингари, электромагнит М. ҳам электромагнит массага. электромагнит энергияга, электромагнит ҳаракат миқдорига, электромагнит ҳаракат миқдори моментига эга.
Классик физикада модда узлуксиз (дискретлик, зарралик) хусусиятига, М. эса узлуксиз (тўлқинлик) хусусиятига эга, улар ўзаро богланмаган ҳолда мавжуд, деб ҳисобланади. Атом ядролари, элементар зарралар физикасининг ривожланиши натижасида модда ва М.нинг ўзаро боғланиши, яъни уларда ҳам тўлқинлик, ҳам зарралик хусусиятлари борлиги, етарли шароитлар мавжуд бул ганда, модданинг М.га айланиши ёки М.нинг моддага айланиши мумкинлиги аниқланди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |