Maymunlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маймунлар (Негр) — примапиар туркумига мансуб юксак ривожланган сут эмизувчилар кенжа туркуми. Умид ҳам шу кенжа туркумга киради. М.лар кенг ва тор бурунли М.лар гуруҳига бўлинади. Кенг бурунли М. Марказий ва Жанубий Америкада, тор бурунли М. Осиё ва Африкада тарқалган. Тор бурунли М. мартишкалар ва одамсимон М. оиласига бўлинади. Одамсимон М.га шимпанзе, горилла, орангутан, гиббон киради. М. гавдасининг узунлиги 16 см дан (ўйноқи маймунлар) 2 м гача (горилла). Вазни 400 г дан 200кг гача. Дарахтда ва ерда ҳаёт кечиради. Кўпчилик М. қўл ва оёғининг бош бармоғи бошқа бармоқларига қарама-қарши жойлашган бўлиб, дарахтлар шохига осилишга ва буюмларни ушлашга мослашган. Бармоқларида тирноқлари бор; ўмров суяги ривожланган. М.нинг кўриш, эшитиш ва туйғу органлари яхши ривожланган, ҳидни яхши сезмайди. Бош мияси нисбатан йирик, бош мия катта ярим шарлари юзасида бурмалар кўп. Калла қутиси скелети юз скелетига нисбатан йирик. Мимика мускуллари яхши ривожланган. Тишларининг тузилиши, сони, жойлашиши одамникига ўхшаш. Лекин курак тишларининг бирмунча йирик узунроқ ва лиастемаси (тиш оралиғи) бўлиши билан одамникидан фарқ қилади. Думлари узун (коата) ёки рудимент ҳолатда (одамсимон маймунлар). Кенг бурунли маймунлар думи гажаксимон шаклда. Урғочиларининг сут безлари бир жуфт, кўкрагида жойлашган. М. гала бўлиб яшайди. Бўгозлик даври 3—9 ой. 1—2 та бола тугади. Тутқинликда ҳам кўпаяди. М. асосан, ўсимлик ва мевалар билан озиқланади.[1]
Одамлар билан муносабати
Маймунларнинг кўплаб турлари одамлар билан турлича муносабатларга эга. Айримлари уй ҳайвонлари сифатида боқилади, бошқалари эса лабораторияларда ёки космик миссияларда тажриба обекти (модел организм) сифатида қўлланилади. Улар қишлоқ хўжалигига зарар етказганда (таҳдид солганда) йўқ қилинади ёки ногиронлиги бўлган шахслар учун хизмат қилувчи ҳайвонлар сифатида фойдаланилади.
Баъзи ҳудудларда айрим маймун турлари қишлоқ хўжалиги учун заракунанда сифатида баҳоланади ва тижорат ҳамда тирикчилик учун етиштириладиган экинларга катта зарар етказиши мумкин. Бу ҳолат йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларни муҳофаза қилишга сезиларли таъсир кўрсатади. Айрим вазиятларда эса фермерларнинг етказилган зарар даражасидан юқори бўлиши мумкин.[2]
Туристик ҳудудларда инсонларга ўрганиб қолган маймунлар ҳам баъзан зараркунанда сифатида қаралади, чунки улар сайёҳларга ҳужум қилиши мумкин.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |